Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуломов Фуркат Кайюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мириззи синдромини ташхислаш ва хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib 594.
Илмий рахбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Камал Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори даражада маълумот берувчи ташхислаш усулларини қўллаш ва ушбу патологияни даволашнинг янги лапароскопик усулини ишлаб чиқиш йўли билан Мириззи синдроми билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
йирик клиник материалда илк маротаба Мириззи синдромини ташхислашнинг анъанавий ва замонавий усуллари натижаларининг  сезувчанлиги, ўзига хослиги ва самарадорлигини баҳоланган;
илк маротаба шошилинч тиббий ёрдам тизимида клиник амалиётга холецистобилиар оқма билан асоратланган Мириззи синдромини лапароскопик даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
холецистобилиар оқма билан асоратланган Мириззи синдроми билан хасталнган беморларда ўтни ташқи тамонлама ҳайдаш учун клиник амалиётга тери орқали жигар орқали холангиостомия (ТОЖОХГ) усули тавсия этилган;
Мириззи синдромининг турли типлари билан хасталанган беморларни даволаш тактикаси янги даволаш-ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш йўли билан янада такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мирриззи синдроми турли типлари билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«ХБО билан МС касаллигини даволашнинг янги лапароскопик усули»га  Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (25.03.2019 йил №IAP 20190005). Натижада холецистобилиар оқма ярали МС билан хасталанган беморларда таклиф этилган усулнинг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар сонини қисқартириш имконини берган;
«Мириззи синдромининг II типида даволаш-ташхислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Мириззи синдромининг билан хасталанган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратларни сонини қисқартириш имкони яратилган;
Мириззи синдромини ташхислаш ва хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш борасидаги олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига  Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг реанимация бўлими ва марказнинг филиаллари фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/155-сон маълумотномаси). Олинган антижаларнинг амалиётга жорий қилиниши МС турли типларида операциядан кейинги асоратларни ишончли равишда 20,4% дан 10,5% га, ўлим билан якун топувчи ҳолатларни 5,8% дан 1,8% га ва беморларни стационар даволаниш даврини 18,4±1,3 дан 10,3±0,9 кунгача қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish