Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Лочин Тўхтамишовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири», 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция; 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt631. 
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/30.12.2019.I.88.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётнинг миллий иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаган ҳолда унинг истиқболли йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиёт секторларига рақамли технологияларни татбиқ этишнинг кўлами ва уларнинг занжирли таъсирлари натижасида шаклланувчи “рақамли дивиденд”лар асосланган;
миллий иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шарт-шароитлари даражаси туркумлаштирилган ҳолда ҳар бир даражага тегишли чора-тадбирларни амалга оширишнинг «қуйидан-юқорига» йўналтирилган изчиллиги асосланган; 
рақамли иқтисодиётни ривожланиш даражасини баҳолаш бўйича Инсон тараққиёти индекси ва халқаро рейтинг ҳисоблаш методикасида миллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва истиқболига оид хусусиятларни эътиборга олган ҳолда миллий рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш индекси (РИРИ) ишлаб чиқилган;
рақамлаштириш жараёнларининг жадал суръатларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган рақамли иқтисодиёт ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида мамлакат ялпи ички маҳсулотига таъсири аниқланган ҳамда рақамли технологияларни ривожлантириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш, унинг асосий ва истиқболли йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
макроиқтисодиёт секторларига замонавий рақамли технологияларни татбиқ этишнинг кўлами ҳамда уларнинг занжирли таъсирларини инобатга олган ҳолда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича таклифлар «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий Концепциясини тайёрлашда, шунингдек соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 02/08-3313-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тегишли аниқликлар киритилган;
мамлакат тараққиёти даражасидан келиб чиққан ҳолда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шарт-шароитлари турли даражаларга туркумланиб, ҳар бир даражага тегишли чора-тадбирларни амалга оширишнинг «қуйидан-юқорига» йўналтирилган изчиллигидан фойдаланиш таклифи «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий Концепциясини тайёрлашда, шунингдек соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 02/08-3313-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мамлакатда босқичма-босқич рақамли иқтисодиётга ўтиш йўллари такомиллаштирилган;
рақамли иқтисодиётни ривожланиш даражасини баҳолаш бўйича халқаро рейтинг ҳисоблаш методикасига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган мамлакатда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш индекси (РИРИ)ни қўллаш таклифи «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий Концепциясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 02/08-3313-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида мамлакат рақамли иқтисодиётини ривожланиш даражасини баҳолаш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирининг кўп омилли эконометрик модели натижаларидан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий Концепциясини тайёрлашда, шунингдек соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 02/08-3313-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг ялпи ички маҳсулотга таъсири аниқланган  ҳамда юқори таъсир этувчи соҳалар белгилаб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish