Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонбекова Моҳичехра Туробжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида пуллар таклифини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt717.
Илмий раҳбар: Ходиев Баҳодир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пуллар таклифини тартибга солиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳукумат қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда Марказий банк РЕПО ҳажмини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсатини пул таклифини тартибга солишдаги аҳамиятини ошириш мақсадида илғор хориж тажрибасига асосланган ҳолда мажбурий захира ставкаларини, бир рақамли сон даражасида белгилаш ва банкларнинг узоқ муддатли депозитларини мажбурий захира ажратмаларидан озод қилишнинг зарурлиги асосланган;
банк активлари таркибида юқори ликвидли активлар салмоғини ошириш орқали жорий ликвидлилик коэффициенти даражасини ошириш таклифи асосланган;
трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини, соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий талабдан паст бўлмаган барқарор даражасини таъминлаган ҳолда, трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғидан ресурс сифатида фойдаланиш ва муддатли депозитларнинг фоиз ставкаларини ошириш асосида пасайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида пуллар таклифини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ҳукумат қимматли қоғозлари бозорини шакллантириш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш ва Марказий банкнинг РЕПО операциялари ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалиётига жорий этилган   (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2020 йил 24 августдаги 08-12/638-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2020 йил январдан банк тизими ликвидлилигини самарали тартибга солиш мақсадида Марказий банк облигациялари муомалага чиқарила бошланган,  Марказий банкнинг инфляцион таргетлашга ўтиш доирасида пул-кредит сиёсати инструментлари такомиллаштирилган ҳамда 2020 йил 24 февралдан давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО операцияларини амалга ошириш йўлга қўйилган;
Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсатини пуллар таклифини тартибга солишдаги аҳамиятини ошириш мақсадида мажбурий захира ставкаларини, илғор хориж тажрибасига асосланган ҳолда, бир рақамли сон даражасида белгилаш ва банкларнинг узоқ муддатли депозитларини мажбурий захира ажратмаларидан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалиётига жорий этилган   (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2020 йил 24 августдаги 08-12/638-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб, мажбурий захиралар фақат миллий валютада шакллантириладиган бўлди; юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича мажбурий захира меъёрлари бирхиллаштирилган; миллий валютадаги депозитлар учун мажбурий захира ставкаси бир рақамли сон даражасида (4%) қилиб белгиланган;
банк активлари таркибида юқори ликвидли активлар салмоғини ошириш орқали жорий ликвидлилик коэффициенти даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат “Туронбанк” амалиётига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2020 йил 16 октябрдаги 11/04-399-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ Туронбанкда жорий ликвидлилик коэффициенти 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 0,36 пунктга ошган;
трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини, соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий талабдан паст бўлмаган барқарор даражасини таъминлаган ҳолда, трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғидан ресурс сифатида фойдаланиш ва муддатли депозитларнинг фоиз ставкаларини ошириш асосида пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат “Туронбанк” амалиётига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2020 йил 16 октябрдаги 11/04-399-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2019 йилда АТБ Туронбанк депозитларининг умумий ҳажмида трансакцион депозитларнинг салмоғи 2018 йилга нисбатан 10,6 фоизли пунктга пасайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish