Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Данияр Розумбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Iqt169.
Илмий маслаҳатчи: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Мустафакулов Шерзод Игарбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Муминов Шерзод Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш таклифи асосланган;
автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгилаш орқали сувдан фойдаланиш ҳажмини камайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш жараёнида истеьмол қилинадиган сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг йиллик ялпи тушуми 1 млрд. сўмдан ошган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари таркибига киритилиши таклифи асосланган;
алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий қилиш таклифи асосланган;
сув рентаси, сув хўжалигида баҳоларни шакллантириш ва сувдан фойдаланиш бўйича қатъий тўловлар сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш молиявий механизмининг муҳим элементлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибидан фойдаланишдан қатъи назар алкоголсиз ва алкогол ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги”ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 14-иловасига мувофиқ алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги №ЎРҚ-589-сонли Қонунининг 11-иловасига мувофиқ алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2020 йил 1 январдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 04/04-20-02-35/5795-сон маълумотномаси). Натижада 2016-2020 йиллар давомида  бюджетга 45,1 млрд. сўм миқдорда солиқ ундирилган;
солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибидан фойдаланишдан қатъи назар автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналарни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3823-сон “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори иловасига мувофиқ 2018 йил 1 октябрдан бошлаб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 04/04-20-02-35/5795-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар томонидан 2018 йилнинг 4-чораги ва 2019 йилда фойдаланилган сув ҳажми миқдори кескин камайган, сувдан фойдаланиш самарадорлиги икки баробарга ошишига эришилган, бюджетга жами 2,3 млрд. сўм маблағ туширилган;
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд. сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлашини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қарорининг 8-бандига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 04/04-20-02-35/5795-сон маълумотномаси). Натижада 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, умумбелгиланган солиқларни ҳисоблаш ва тўлашда юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир хил тартиб жорий этилиб, яъни йиллик ялпи тушум 1 млрд. сўмдан ошган тақдирда барча хўжалик субъектлари умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ҳисобланиб, мамлакатимиз саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш жараёнида истеьмол қилинадиган сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланган ва бюджетга қўшимча 188,7 млрд. сўм ундирилган;
сув ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш молиявий механизмларини такомиллаштириш мақсадида фойдаланилган ёки истеъмол қилинган сув учун лимитлари ва уларни белгилаш, шунингдек сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўлашни жорий қилиш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомининг 17, 18, 19, 21, 23, 24 ва 44-моддаларининг ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 02/34-584-сон маълумотномаси). Таклифга мувофиқ сув олиш лимитларини белгилаш учун сув ресурслари ҳажмлари, фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, сув олиш лимитларини ўрнатиш ваколатлари белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш шартлари ва ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши амалиётга жорий қилинган;
сув истеъмолчиларнинг барчаси учун сув ресурсларининг баҳосини белгилаш, бунда маҳаллий шароитлар, сув истеъмолчиларнинг жойлашган ўрни ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларини лимит доирасида истеъмол қилинишини ташкил этиш, лимитдан ортиқча ишлатилган сув учун тўловларни баҳосини табақаллаштириш бу ишларни амалга оширишда мавжуд сув ресурсларини ер ости ва ер усти сув ресурсларига ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомининг 60-моддасининг ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 02/34-584-сон маълумотномаси). Сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун – лимитдан ортиқча олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 фоизи миқдорида, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олганлик учун, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан ўзбошимчалик билан олинган ҳар минг кубометр сув учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши белгиланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish