Sayt test rejimida ishlamoqda

Мовланов Жахонгир Жўрабековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиён-Шон металлогеник провинцияларида олтин маъдани ҳосил қилувчи тизимларнинг геологик-геокимёвий моделлари», 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/GM46.
Илмий маслаҳатчи: Исоқов Мақсуд Узоқович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Садикова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда Тиён-Шон орогеник камари минтақавий маъданли объектларининг геологик ва геокимёвий моделларини ишлаб чиқиш ва уларнинг маъдан салоҳиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тиён-Шон ороген камарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъдан ҳосил қилувчи тизимларининг геокимёвий хусусиятларини намоён қилиш орқали ифода этилган маъдан концентрациясининг шаклланишига нисбатан геодинамик муҳитнинг геокимёвий ихтисослашуви ва потенциал истиқболлари аниқланган;
ландшафт-геокимёвий районлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, қуйи қатламларда геокимёвий изланишларнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
комплекс маъданлашуви жойлашиш ва шаклланиш омилларининг миқдорий қийматлари аниқланган;
тоғ жинслари ва қўйи чўкиндилар учун геокимёвий аномалиялар таснифи ишлаб чиқилган;
тадқиқот ҳудудининг минтақавий маъданли объектларини шаклланишида геокимёвий белгилар – тўғридан-тўғри ва геодинамик, структуравий-тектоник, литологик белгилар – билвосита эканлиги аниқланган;
Тиён-Шон ороген камарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг маъдан салоҳиятини геологик-геокимёвий моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Тиён-Шон орогеник камарининг геокимёвий тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон хариталар (моно-, полиэлемент геокимёвий, ландшафт, геокимёвий башорат) “Қизилқумгеология” AЖнинг геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 9 декабрдаги 02/15-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Қизилқум минтақаси учун янги геокимёвий маълумотларни олиш имконини берган;
минерал хомашё салоҳиятини баҳолаш билан олтин учун истиқболли майдонлар “Қизилқумгеология” AЖнинг қидирув ва баҳолаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 9 декабрдаги 02/15-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс маъданлашувнинг шаклланиш ва жойлашиш тартибини ўрнатиш имконини берган;
қидирув ишларининг кейинги йўналишлари бўйича тавсиялар “Қизилқумгеология” AЖда излаш-қидирув ва тематик ишлар амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 9 декабрдаги 02/15-сон маълумотномаси). Натижада, геология-қидирув ишларининг кейинги босқичларини аниқлаш имконини берган;
геологик тузилмаларнинг геокимёвий ихтисослашувини аниқлаш натижалари “Самарқандгеология” AЖда қидирув ишлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 9 декабрдаги 02/15-сон маълумотномаси). Натижада, башоратлаш ва қидириш учун геокимёвий ва таркибий мезонлар ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish