Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимова Айсулу Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг электр энергия истеъмолини башорат қилиш (пахта-тўқимачилик кластери мисолида)”, 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1744.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Музаффаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, доцент; Шавазов Абдулатиф Ачилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарида электр энергия истеъмолини прогноз қилиш аниқлигини ошириш имконини берувчи усулни унга таъсир этувчи факторларни ҳисобга олиб такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қишлоқ хўжалиги корхоналари электр технологик курилмаларининг энергетик кўрсаткичларини ҳисоблаш усули ускуналарнинг истеъмол қувватига таъсир этувчи омилларнинг натижавий қийматларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида электр энергия истеъмолининг прогноз кўрсаткичига таъсир этувчи асосий ва ёрдамчи факторларни аниқлаш усули пахта хом-ашёсининг нави ва намлик даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хажмини  оптимал режалаштириш асосида электр энергия сарфини минималлигини таъминлаш масаласининг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
кўп факторли таҳлил асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари электр энергия истеъмолини прогноз қилиш аниқлигини ошириш имконини берувчи усул ва алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида, хусусан пахта-тўқимачилик кластери қорхоналари электр технологик қурилмаларининг энергетик кўрсаткичларини ҳисоблаш ва электр энергия истеъмолини прогноз қилиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик кластери корхоналари электр технологик қурилмаларининг энергетик кўрсаткичларини ҳисоблаш усули “WBM ROMITEX” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 11/05-27-81-8173-сон маълумотномаси). Натижада, энергетик кўрсаткичларни ҳисоблашнинг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
электр энергия истеъмолини прогноз қилиш усули ва алгоритми “WBM ROMITEX” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 11/05-27-81-8173-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада электр энергия истеъмолининг прогноз қилишдаги хатоликни 5% гача камайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида электр энергия истеъмолини прогноз қилишда прогноз кўрсаткичига таъсир этувчи асосий ва ёрдамчи факторларни аниқлаш усули “WBM ROMITEX” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 11/05-27-81-8173-сон маълумотномаси). Натижада, электр энергиянинг прогноз кўрсаткичини аниқлаш аниқлигини ошириш ва электр энергия сарфини бир сутка учун ўртача 1640 кВт∙соатгача камайтириш имкони яратилган; 
кўп факторли таҳлил асосида пахта-тўқимачилик кластери корхоналарида электр энергия истеъмолини прогноз қилиш имконини берувчи услубий кўрсатма  “WBM ROMITEX” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 11/05-27-81-8173-сон маълумотномаси). Натижада, истеъмол қилинаётган электр энергия истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини аниқлашнинг амалдаги усулларини такомиллаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish