Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаибназарова Зумрат Талатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капитал назарияси ва услубиятининг модернизациялашга таъсири”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Iqt218.
Илмий маслаҳатчи:  Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капиталнинг республика автомобиль саноатини модернизациялашга таъсири бўйича илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий аҳамиятга эга таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишлари ва ишлаб чиқариш интеллектуал капитал даражасини узлуксиз ва тизимли равишда ўсиб боришини таъминлаш учун олинаётган фойданинг 10 фоизи ҳисобига аккумулятив фондни ташкил этиш асосланган;
“Ўзавтосаноат” АЖ саноат корхоналарида интеллектуал капиталдан фойдаланиш омилларини бир тизимга келтириш асосида уларни амплификациялаштириш ва 2025 йилгача ишлаб чиқариш самарадорлигини стратегик ривожлантиришнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган;
сўнгги русумдаги рақобатбардош автомобилларни ишлаб чиқаришда асосий фондлардан интеллектуал капитал таркиби инновацион ривожлантириш орқали циркуляр айланишини интенсивлаштириш эвазига корхона самарадорлигини ошириш асослаб берилган;
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда янги автомобиль маркаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун интеллектуал капитални оширишга йўналтирилган инвестиция маблағлари асосида харажат ва даромадларни махсус йўналиш сифатида корхона бухгалтерия ҳисоботларида ҳисобга олиб бориш асосланган;
интеллектуал капитал қийматини асосий фондларга бўлиш орқали олинган қўшимча фойда, устунлик даража кўрсаткичлари ва қиймат коэффициентларини аниқлаш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капитал назарияси ва услубиятининг модернизациялашга таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишлари ва ишлаб чиқариш интеллектуал капитал даражасини узлуксиз ва тизимли равишда ўсиб боришини таъминлаш учун олинаётган фойданинг 10 фоизи ҳисобига аккумулятив фондни ташкил этиш бўйича таклиф “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2020 йил 19 августдаги 17-114-сон буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 26 августдаги 17/01-25-1224-сон маълумотномаси). Ҳозирги вақтда “Ўзавтосаноат” АЖда банд бўлган 26781 ишчи ходимлардан 3649 нафари олий маълумотли бўлиб, 13,6 фоизни ташкил этади, олий маълумотли мутахассислар даражасини ривожланган мамлакатлардаги олий малакали мутахассислар ҳиссасининг энг паст кўрсаткичи бўлган 55 фоизга яқинлашишини таъминлаш натижасида ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифат ва миқдорининг ўсишига эришилди;
“Ўзавтосаноат” АЖ саноат корхоналарида интеллектуал капиталдан фойдаланиш омилларини бир тизимга келтириш асосида уларни амплификациялаштириш ва 2025 йилгача ишлаб чиқариш самарадорлигини стратегик ривожлантиришнинг эконометрик модели таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2020 йил 19 августдаги 17-114-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзавтосаноат акциядорлик жамиятининг 2020 йил 26 августдаги 17/01-25-1224-сон маълумотномаси). Натижада, корхона интеллектуал капиталдан самарали фойдаланиши асосида олаётган соф тушуми 4,25 маротабага, меҳнат унумдорлиги 3,26 баробарга ва ички ресурс заҳиралари ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирган шаклда олиб бориш қувватига эга бўлиши автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 1,38 баробарга ўсишига олиб келган;
сўнгги русумдаги рақобатбардош автомобилларни ишлаб чиқаришда асосий фондлардан интеллектуал капитал таркиби инновацион ривожлантириш орқали циркуляр айланишини интенсивлаштириш эвазига корхона самарадорлигини ошириш бўйича тавсия “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2020 йил 19 августдаги 17-114-сон буйруқ асосида жорий этилган (Ўзавтосаноат акциядорлик жамиятининг 2020 йил 26 августдаги 17/01-25-1224-сон маълумотномаси). “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда асосий фондлардан фойдаланишда уларнинг доиравий ҳаракатини икки баробарга ошириш амортизация фонди ажратмасига ажратилган 642,1 млрд. сўмлик амортизация узатмаларини 321,5 млрд.сўмга камайтириш натижасида соф фойданинг 321,5 млрд. сўмга ўсишига эришилган;
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда янги автомобиль маркаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун интеллектуал капитални оширишга йўналтирилган инвестиция маблағлари асосида харажат ва даромадларни махсус йўналиш сифатида корхона бухгалтерия ҳисоботларида ҳисобга олиб бориш таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2020 йил 19 августдаги 17-114-сон буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 26 августдаги 17/01-25-1224-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат унумдорлигининг 1 фоизга ўсиши ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг 335302,7 млн. сўмга ошиши, ялпи ишлаб чиқариш харажатларининг 3222,6 млн. сўмга камайиши ҳамда фойда олиш миқдори 251573 млн. сўмга етиши  таъминланган;
интеллектуал капитал қийматини асосий фондларга бўлиш орқали олинган қўшимча фойда, устунлик даража кўрсаткичлари ва қиймат коэффициентларини аниқлаш услуби бўйича таклиф “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2020 йил 19 августдаги 17-114-сонли буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 26 августдаги 17/01-25-1224-сон маълумотномаси). Натижада, корхона ишлаб чиқариш харажатларининг тежалишига ва маҳсулот сифат даражасининг ортиши ҳисобига корхона иқтисодий самарадорлиги ўсишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish