Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Шерзод Ибадуллаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қандли диабетда дерматоглификани экспертли баҳолаш», 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /гувоҳнома LA № 0000399/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib131.

Илмий маслаҳатчи: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.03.

Расмий оппонентлар: Тереза Магалхаес, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Португалия); Гиясов Зайнитдин Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Cамарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: мурдаларда қандли диабетни ўлимдан кейинги ташхислашда дерматоглифик кўрсаткичларнинг суд-тиббий мезонларини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қандли диабет билан хасталанган беморлар кафт ва бармоқ дерматоглифик белгилари, тенер, гипотенер ҳамда бармоқлараро atd бурчак йиғиндиси касалликни ташхислашнинг асосий белгиси эканлиги асосланган;

қандли диабетни суд-тиббий ташхислашнинг махсус дастури асосида  дерматоглифик текширишлар ёрдамида мурданинг кафт юзаси ва бармоқ нақшларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган, уларда қандли диабетнинг мавжудлиги исботланган ва унинг ўлимдан кейинги суд-тиббий ташхислаш жараёнидаги оптимал механизми ишлаб чиқилган;

мурдаларда қандли диабетнинг суд-тиббий эксперт ташхисоти учун сон венасидан олинган қон намуналари асосий ишончли кўрсаткич, яъни гликирланган гемоглобин миқдорининг меъёрдан ортиқчалиги асосланган, суд-тиббий экспертиза амалиётида қоннинг биокимёвий текшириш зарурлиги  исботланган;

қандли диабетни суд-тиббий текширишида мурда қонидаги глюкоза миқдорининг меъёрдан юқори кўрсаткичи унинг ҳаёт даврида гипергликемия мавжуд бўлганлигининг ишончли белгиси эмаслиги исботланган;

суд тиббиёти амалиётида қандли диабетни аниқлашда етарли маълумот берувчи энг кўп ахборотли морфологик белгиларнинг сабаби, характери ва ўлчамига қараб баҳолаш тартибининг суд-тиббий алгоритми ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қандли диабетда дерматоглификани экспертли баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қандли диабетда дерматоглификани эксперт баҳолаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Суд-тиббиёти амалиётида қандли диабетни дерматоглифик ташхисоти» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 ноябрдаги 8 н-р/606-сон; 2016 йил 8 августдаги 8н-3/68-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма суд-тиббий экспертиза шароитида мурдаларда ўлимдан кейинги қандли диабетни кафт-бармоқ нақшлари орқали аниқлашнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади;

мурдаларда  қандли диабетда дерматоглификани эксперт баҳолаш бўйича олинган таклиф ва тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика суд-тиббий экспертиза бюроси ва унинг вилоятлардаги филиалларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 августдаги 8н-3/68-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қандли диабетда дерматоглификани экспертли баҳолаш ва унинг ўлимдан кейинги ташхисотида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган механизм, таклиф этилаётган комплекс текширувнинг эксперт хулосаларини илмий асослаш ҳамда сарфланадиган харажатларни 7–10% га камайтириш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish