Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамбекова Фируза Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноанъанавий қишлоқ хўжалиги хомашёси топинамбурдан фойдаланиш йўли билан пиво технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1075. 
Илмий раҳбар: Абдуразакова Собира Ходжаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Джаникулова Умида Бахтияровна, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: топинамбур асосида шарбат, концентрат, кукунлар олиш ва солод бўлмаган хомашё сифатида фойдаланиб, пиво пишириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор биокимёвий, ферментатив ва микробиологик жараёнлар асосида топинамбур туганакларининг маҳаллий навларидан шарбат, концентрат ва кукун олиш усуллари ишлаб чиқилган;
лаҳзали босим усулини қўллаш топинамбур туганакларини пўстлоғидан тозалашни 2 дақиқада 95% гача жадаллаштириши аниқланган;
туганакларнинг оксидловчи ферментларини бир вақтда инактивациялаш ва стерилизациялаш билан хомашё йўқолиши 5% га камайиши исботланган;
топинамбур оқсилларини гидролизидан ҳосил бўлувчи антиоксидант хоссали пептидлар пивони барқарорлаштириши, инулиндан ҳосил бўлувчи фруктоза эса бижғиш жараёни тезлаштириши исботланган;
маҳаллий «Мўъжиза» ва «Файз-Барака» топинамбур навларидан олинган қўшимчалар (шарбат, концентарт ва кукунлар) пиво пиширишда арпа солодини 10–30% гача алмаштириши аниқланган;
ноананъанавий қишлоқ хўжалиги хомашёси топинамбур асосида профиликтик таъсир этувчи пиво ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ ҳўжалиги ноананъавий хомашёси топинамбурдан фойдаланиб пиво ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий «Мўъжиза» ва «Файз-Барака» топинамбур туганакларидан шарбат, концентрат ва кукун олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05312). Натижада, тибииёт ва озиқ-овқат саноатида қандли диабетни даволаш, парҳез маҳсулотларга қўшимчалар учун қўлланилувчи сироп олиш имконини берган;
топинамбурнинг маҳаллий «Мўъжиза» ва «Файз-Барака» навларидан инулин кукуни ишлаб чиқариш технологияси «MEHNAT-PIVO» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 22 июндаги 03-10/1876-сон маълумотномаси). Натижада, макро ва микроэлемент таркибли ва профилактик хусусиятларли пиво ишлаб чиқариш имконини берган;
топинамбурнинг маҳаллий «Мўъжиза» ва «Файз-Барака» навларидан пиво ишлаб чиқариш технологияси «MEHNAT-PIVO» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 22 июндаги 03-10/1876-сон маълумотномаси). Натижада, хомашёни 15% гача тежаш, бижғиш жараёнини 22 соатга қисқартириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish