Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нодира Миралишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак трансплантацияси ўтказилган реципиентларда кислота-асос мувозанати ва гемостазнинг патокимёвий жихатлари», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В425. 
Илмий раҳбар: Хайбуллина Зарина Руслановна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика хирургия ихтисослаштирилган тиббиёт илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжиметов Абдуғаффор Ахатович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яқин қариндош тирик буйрак трансплантацияси реципиентларида ички муҳит барқарорлигини қўллаб турувчи молекуляр механизмларни бузилишини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гомеостазнинг биокимёвий барқарорлиги, кислота асос мувозанати ва қоннинг антиоксидант тизимини фаолияти ва яққол уремия буйрак трансплантатини бирламчи фаолиятини ишга тушиши билан боғлиқлиги исботланган; 
артериал қонда операциядан аввал актуал бикарбонат миқдорини 19,8 ммлоь/л дан кам миқдорда ўзгариши ҳамда каталаза фаоллигини 24 млкат/л дан ошиши, операциянинг 2 ва 3-боқичида қондаги рН ўзгаришларига олиб келади ва буйрак трансплантатини кечикиш фаолиятига биологик механизм асосланган;
организмнинг биокимёвий константаларини доимийлигини сақлаш (рН, НСО3) ва кислороднинг эркин радикалларини паст даражада ишлаб чиқиш, ҳамда трансплантатнинг иккиламчи иссиқлик ишемияси даврини 35,1 дақиқагача қисқариши буйрак трансплантатини ўз вақтида фаолият бошлашиш ва буйракни моддалар алмашинуви бошқарувига уланишига ҳамда ўзини физиологик вазифалирини бажаришига олиб келиши исботланган;
биокимёвий иммунологик мос келмаган буйрак трансплантатини кечиккан фаолияти кўрсаткичлари, жарроҳлик амалиётидан кейин биринчи кундан, қонда липопероксидацияни кучайиши, малондиальдегид ва ўрта молекуляр пептидларни тўпланиши, трансплантат тўқималаридаги мембранодеструктив жараёнлари кучайтирилганлиги ҳам жарроҳлик амалиёти периоператив даврида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Буйрак трансплантацияси ўтказилган реципиентларда кислота-асос мувозанати ва гемостазни патокимёвий жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Тирик донор буйрак трансплантацияси реципиентларида кислота-асос мувозанати ва гемостаз регуляцияси тизимида патокимёвий силжишлар» услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 8н-д/120-сон маълумотномаси). Натижада, буйрак трансплантати реципиентларида метаболик ҳолат ва кислота-асос мувозанатини  баҳолаш имконини берган;
буйрак трансплантацияси ўтказилган реципиентларда кислота асос мувозанати ва гемостазни патокимёвий жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт хирургия маркази,  Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази ва Андижон Давлат тиббиёт институти шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 8н-д/183-сон маълумотномаси). Натижада, буйракнинг кечиккан иш фаолияти ташхисоти ва башоратини сифат даражасини яхшилаш, шу билан биргаликда, оптималлаштирилган лаборатор мониторинги ва реципиентларни трансплантация жарроҳлик амалиётига тайёрлаш тартиби сабабли, айнан жарроҳлик амалиётигача метаболик ацидозни компенсациясига эришилган ва буйрак трансплантати бирламчи фаолиятини 66,1% дан 80,9% гача оширилиши мақсадга мувофиқ камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish