Sayt test rejimida ishlamoqda

Анашов Валихан Джумахоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлиги самарадорлигини ошириш услубиятини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped.438.
Илмий раҳбар: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Комилов Жамолиддин Каримжонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлиги самарадорлигини ошириш услубиётини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали боксчилар фаолиятининг индивидуал услубини белгиловчи омиллар (техник ва тактик тайёргарликлари, спортчиларнинг типик психофизиологик ҳолатлари кўринишидаги юкламаларда машғулот юкламалари ва реакциялари) хусусиятлари “Спортчиларда терининг электр қаршилигини ўлчаш” ҳамда “Спортчиларнинг  кўриш реакция тезлиги ва қўллар ҳаракати суръатини ўлчаш” ускуналари ёрдамида илмий асослаб берилган;
юқори малакали боксчиларда фаолиятнинг турли индивидуал услублари (позицион ҳужум, манёврли ҳужум, манёврли ҳимоя, позицион ҳимоя) ҳаракатларининг (ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум) таркиби, ҳажми ва натижавийлиги мусобақа жангларини нотацион ёзуви орқали аниқланган;
юқори малакали боксчилар машғулотларининг индивидуал режалари ва кундаликларини  таҳлил қилиш йўли орқали  асосий  мусобақага  тайёргарлик  босқичдаги машғулот юкламалари тузилмаси ҳамда мазмуни, назарий ва амалий  жанговар тайёргарлик  (шерик билан эркин жанглар) ҳамда махсус воситалар, “психик жиҳатдан диққатни  кўчириш” ва тикланиш, шунингдек, умумий тайёргарлик воситалари ҳажмлари  асослаб берилган; 
юқори малакали боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлиги методикасини такомиллаштиришга  бўлган методологик ва психологик-педогогик ёндашувлар асосида дастур ишлаб чиқиш орқали мусобақа олди тайёргарлиги самарадорлиги такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли индивидуал услубда фаолият олиб борувчи юқори малакали боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигини такомиллаштириш услубияти юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
юқори малакали боксчилар фаолиятининг индивидуал услубини белгиловчи омиллар – тайёргарлик характери, спортчиларнинг психофизиологик ҳолатлари, сенсомотор реакцияларини объектив аниқлаш учун  “Спортчиларда терининг электр қаршилигини ўлчаш” ҳамда “Спортчиларнинг  кўриш реакция тезлиги ва қўллар ҳаракати суръатини ўлчаш” приборлари яратилди. Ушбу приборларда хиссий қўзғалиш ва сенсомотор реакция кўрсаткичлари аниқланиб, боксчиларнинг тайёргарлик самарадорлиги даражаларини ошириш бўйича амалий тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (бокс)” номли дарслик ишлаб чиқарилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-293 рақамли гувоҳнома). Натижада, боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик самарадорлиги, психофизиологик ҳолати ва реакция кўрсаткичлари 16%га яхшиланган;
юқори малакали боксчилар жанг олиб  боришининг индивидуал техник ва тактик кўрсаткичлари таҳлили асосида тўртта гуруҳга ажратилган ва тизимли кўрсаткичлар, таклифлар ва тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (бокс)” номли дарслик мазмунига  киритилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2017  йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-293 рақамли гувоҳнома). Натижада, юқори малакали боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик даврида тактик кўрсаткичлари 14,6%га ўсишига имкон берган;
мусобақага тайёргарлик босқичларида машғулот юкламалари ва асосий машқлар тузилиши ўрганилиб, унинг оптимал нисбатлари бўйича спортчиларга тавсиялар берилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва  спорт вазирлигининг 2020  йил 10 мартдаги 03-07-08-1078-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш курсларида таълим олаётган тренерлар билим даражаси 9,5% ошган; 
юқори малакали боксчиларни мусобақа олди тайёргарлиги самарадорлигини такомиллаштириш учун, нерв системаси хусусиятларини, индивидуал фаолият услуби ва машғулот юкламаларини ҳисобга олган ҳолда, дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастур Ўзбекистон миллий бокс терма жамоа аъзолари ўқув-машулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 03-07-08-1078-сон  маълумотномаси). Натижада, 2019 йили (Екатеринбург шаҳри, Россия) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish