Sayt test rejimida ishlamoqda

Хван Олег Иннокентиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари жароҳатларини суд-тиббий баҳолаш», 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0000455/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Tib130.

Илмий маслаҳатчи: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.03.

Расмий оппонентлар:Дуарте Нуно Виейра (Португалия), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гиясов Зайнитдин Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Зафар Рахматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Суд фанлари ва токсикология миллий институти (Испания).

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўмтоқ жисмлар билан жароҳатларда қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари шикастланишининг клиник-инструментал ва морфологик хусусиятларини очиб беришдан  иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор шикаст таъсири тури, шикаст олиш вазияти ва унинг юзага келиш механизмини юқори эҳтимоллик билан аниқлаш имконини берувчи жигар, талоқ ва буйрак жароҳатларининг суд-тиббий мезонлари ишлаб чиқилган;       

тирик шахсларда паренхиматоз аъзоларнинг капсула ости қон қуйилишининг ҳажми ва жойлашувига кўра эксперт баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;

қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзоларининг тўмтоқ жисмлар билан шикастланганда тан жароҳати оғирлик даражасининг (енгил, ўрта оғир, оғир) эксперт баҳолаш мезонлари асосланган;

суд-тиббий экспертизада тўмтоқ жисмлар билан жигар, талоқ ва буйрак шикастланганлигини аниқлашнинг эксперт баҳолашда патологик ва травматик белгилар қиёсий ташхислашнинг механизми такомиллаштирилган;

жигар, талоқ ва буйрак тўмтоқ жисмлар билан жароҳатланганини аниқлашнинг суд-тиббий экспертизасининг морфологик, визуал, клиник ва инструментал текширувлар натижалари ишончлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:

Қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари жароҳатларини суд-тиббий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари жароҳатларини  баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тўмтоқ жисмлар билан шикастланишларда қорин ва қорин орти соҳаси аъзоларининг жароҳатларида тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 февралдаги 8н-р/1-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма суд-тиббий экспертизаси шароитида тўмтоқ жисмлар билан шикастланишларда қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзоларининг жароҳатларида тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлашнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади;

инсон ва беморларда тўмтоқ жисмлар билан шикастланишларни аниқлаш ва уни объектив суд-тиббий экспертизасини ўтказиш учун  киритилган таклиф ва тавсиялар соғлиқни сақлаш, жумладан Республика ва вилоятлар суд-тиббий экспертизалари амалиётига  жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 февралдаги 8н-р/1-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий натижаларнинг  амалиётга жорий қилиниши шундай шароитда шикастланишларнинг орган ва тизимларига етказган жароҳатланиш даражасини аниқлаш усулининг самарадорлиги суд-тиббий экспертизаси учун сарфланадиган вақтни 1,6 марта қисқартириш, клиник ташхислаш сифатини ва жароҳатларнинг прогнозлаш даражасини оширишга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish