Sayt test rejimida ishlamoqda

Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосим уғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полиметалли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларни маркшейдерлик мориторингини кон-геометрик асослари», 04.00.09 – Маркшейдерия, 04.00.17 – Кончиликда физик жараёнлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/T368.
Илмий маслаҳатчи: Раимжанов Баходиржан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.22/30.12.2019.Т.98.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурпеисова Маржан Байсановна, техника фанлари доктори, профессор; Гусев Владимир Николаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тальгамер Борис Леонидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хилма-хил кон-техник шароитларда тоғ жинслари массивининг ҳолати ва хоссаларини кўп факторли геометризациялаш негизида геомеханик жараёнларни маркшейдерлик мониторингини назарий асослаш ва амалий жорий этиш йўли билан полиметалл конларни ер ости усулида қазиб олишни самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиметалл конларнинг рудали майдонлари ҳар томонлама сиқилиш натижасида шаклланган бўлиб, хилма-хил даражали (II-IV) блокли тузилмалардан иборат ва 3000 ШҒ ва 1200 ЖШ йўналишларда тектоник кучлар таъсирида, 10 МПа дан 30 МПа гача бўлган максимал горизонтал кучланишга эга эканлиги асосланган; 
полиметалли конларнинг рудали ва тоғ жинсли массивларида учта интенсив тектоник дарзликлар тизими мавжуд бўлиб, улар кон массиви тузилмасида хилма хилликни аввалдан ташкил этиши ва тоғ жинслари хоссаларининг анизатропиясини белгилаб бериши асосланган;
полиметалл конлар тоғ жинсларининг мустаҳкамлик ва деформацион хоссалари ўзгарувчан тавсифга эга бўлиб, уларда ястаниш йўналиши бўйлаб мўртлик кўпроқ учраши ва сиқилиш таъсиридан кўра узилиб қулаши осон кечиши исботланган;
ер каъридаги фойдали қазилма кони шакли, холати ва хоссаларининг фазовий жойлашув конуниятини тасвирлаш йўли билан тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларни геометризациялаш ва кон тўғрисидаги ишончли информация негизида кончилик корхоналарининг фаолиятини рақамлаштириш мумкинлиги аниқланган;
тоғ жинслари массиви геомеханик кўрсаткичларининг маълумотлар базасини яратиш ва уларни бошқаришнинг принципиал янги тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у ўлчаш натижалари, кузатишлар, аналитик ҳисоблар, умумлаштирилган математик ишлаб чиқиш, рақамлаштириш, тасвирлаш ва фойдаланиш жараёнларини геоинформацион тизимлар (ГАТ) принципида автоматлаштириш орқали йиғиш ва баҳолашни жадаллаштириш ишлаб чиқилган;
истиқболда «ақлли» кончилик корхоналарини яратишга хизмат қиладиган инструмент сифатидаги маркшейдерлик мониторинги усул 
ва моделларини ривожига хизмат қиладиган полиметалл конларини ер ости усулида қазиб олишдаги тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларни тизимли динамик моделлаштириш негизида тайёрлаш, қазиб олиш лаҳимлари ва кондаги камераларда қолдирилган рудали целикларни қазиб чиқаришдаги тоғ жинслари устуворлигини прогнозлашнинг автоматлаштиририлган янги механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Полиметалли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларни маркшейдерлик мониторингининг кон-геометрик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган методик кўрсатмалар, меъёрий ҳужжатлар ва тавсиялар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Зармитан олтин рудали конлар зонасидаги қатор рудникларда кончилик ишларини бехатар олиб боришни жорий ва истиқболли режалаштириш, полиметалл конларни ўзлаштириш, кончилик корхоналарини лойиҳалаш, қуриш, реконсрукция қилишда жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10732-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик ишларини лойиҳалашнинг информацион таъминоти яхшиланди ва лойиҳавий ечимларнинг таъминлаш имконини берган;
олтин рудали конлар зонасидаги ер ости рудникларида кончилик ишларини самарали режалаштириш ва бехатар олиб бориш ҳамда уларни маркшейдрлик таъминлаш усуллари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10732-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик ишларини режалаштириш шароитлари яхшиланди ва уларни бехатар олиб бориш таъминланди, маркшейдерлик хизмати такомиллаштириш имконини берган;
геоахборот тизимларни  қўллаш бўйича тизимли ёндашишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар «Маркшейдерияда геоинформацион тизимлар» номли дарслиги (6.10.2020 й., 522-222-сон гувоҳномаси), маркшейдерлик планлар ва маркшейдерлик тасвирга олиш ишлари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш, уларда ишлатиладиган асбоблар тўғрисида умумий маълумотлар «Кон геометрияси» ўқув қўлланмаси (6.10.2020 й., 522-218-сон гувоҳномаси) мазмунида сингдирилган. Натижада кончилик соҳасида маркшейдерлик ишида геоахборот тизимларни  қўллай оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish