Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Сайёра Адиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний нанозаррачалари фазовий ва электрон тузилишини кванткимёвий тадқиқ қилиш», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/К120.
Илмий раҳбар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рўзимуродов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори; Садиков Илхам Исмаилович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компьютер моделлаштириш орқали кремний нанонайчалари ва фуллеренсимон заррачаларининг структураси, баркарор ҳолатлари ва электрон тузилишини, шунингдек, электронлар делокализациясига таъсир қилувчи омилларни аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кремний нанонайчалари ва фуллеренсимон заррачаларидаги атомлараро боғлар узунликлари, валент ва диэдрал бурчаклар, боғнинг узилиш энергиялари, локал зичлик функционали услуби доирасида Becke-Perdew алмашиниш-корреляцион потенциалидан фойдаланган ҳолда поляризация функциялари бўлган валент икки бор зета базиси асосида ҳисобланган;
илк бора компютерда моделлаштириш ёрдамида кремний нанонайчаларининг сирт тузилиши найча турига боғлиқлиги, яъни (n, 0) -типи силлиқ юзага, (n, n) -типи дағал тузилишга эга эканликлари аниқланган;
кимёвий боғланиш хусусиятларини тўғри акс эттирадиган ва барча квант кимёвий дастурий таъминот пакетлари томонидан стандарт тарзда ҳисоблаб чиқиладиган, умумлаштирилган Вайберг-Майер индексини жорий қилиш орқали электронларнинг делокализация даражасини аниқлашнинг янги усули яратилган;
илк бор π-электронларнинг делокализацияси структура барқарорлигининг камайишига олиб келиши натижасида нанонайчалар ва фуллеренсимон кремний тузилмаларнинг антиароматик хусусиятга эга бўлиши исботланган;
илк бор турли фуллеренсимон кремний нанозарралари қаторида Si20 ва Si60 кластерлари  энергетик жихатдан энг барқарор эканликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кремний нанозаррачалари фазовий ва электрон тузилишини кванткимёвий тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган усул ФА-Атех-2018-176 рақамли «Олтингугурт киришмаси билан легирланган кремний монокристал пленкалар олишнинг радиацион технологик усулини яратиш» лойиҳасида кремний нанозаррачаларининг структураси ва хоссаларининг таҳлили қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 2 декабрдаги 2/1255-2706-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча жараёнларни кетишини олдини олиш имконини берган; 
кремний асосидаги диодлар, ток ва кучланиш чекловчилари, n-тур ўтказувчанлик асосидаги гибрид микросхемалар стабилитронларини термик ва радиацион модификациялаш усули «Фотон» АЖда амалиётга жорий этилган («UZELTEXSANOAT» уюшмасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 04-1/2234-сон ва «Фотон» АЖнинг 2020 йил 27 ноябрдаги 485-сон маълумотномалари). Натижада, жараёнларни дастлабки элементлар хусусиятларининг меъёрдан оғишини олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish