Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Мунирахон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини инглиз тилига масофавий ўқитишнинг усул ва воситалари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Ped243.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаниязова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини инглиз тилига масофавий ўқитишнинг усул ва воситаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг инглиз тилида В1/В2 даражадаги лексик ва грамматик компетенцияларини ривожлантиришнинг алгоритмик модели видео ва тест топшириқларининг кетма-кет интеграллашган ўқитиш шакли асосида такомиллаштирилган;
илк бор умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрлашда ўз-ўзини назорат қилиш ва мустақил таълим олиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган CRMS (синфни бошқариш тизими)ли масофавий ўқитиш модели ишлаб чиқилган; 
тил ўрганишда ўқувчиларнинг рефлексив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган I, II, III, IV мураккаблик даражасидаги тест топшириқларининг алгоритмик модели муқобил вариантларнинг (грамматик изоҳли) ечими асосида ишлаб чиқилган; 
масофавий таълим технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг инглиз тили билими даражасини баҳолаш механизми тест топшириқлари натижаларини илк бор спектрли таҳлил (кўрсаткичларни даражалаш) орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактаб битирувчи ўқувчиларига инглиз тилини масофавий ўқитишнинг усул ва воситалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
масофавий ўқитиш технологиялари ёрдамида инглиз тили фанидан гипермедиа муҳитида ишлаб чиқилган интерфаол видеодарс ишланмаси ва машқлар тизимидан «Таълимнинг кредит тизими жараёнини бошқарувчи TUIT LMS тизими қўшимча дастурий мажмуа ишланмаси» мавзусидаги Инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг2020 йил 1 июлдаги 89-03-2368-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг лексик ва грамматик компетенциялари шаклланиб, мустақил ўз устида ишлаш кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган; 
масофавий ўқитиш технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг билим даражасини виртул назорат қилиш ва баҳолаш алгоритми асосини ташкил этувчи I, II, III, IV мураккаблик даражасидаги электрон тест топшириқлар базасидан Давлат илмий-техник дастури доирасида C-ПФ8 рақамли «Масофавий электрон ўқитишни ва билим сифатини назорат қилишни лойиҳалаштириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг2020 йил 1 июлдаги 89-03-2368-сон  отномаси). Натижада, III, IV мураккаблик даражасидаги электрон тест топшириқлар ёрдамида иқтидорли ўқувчилар аниқланиб, таълим сифатини баҳолашнинг динамик ва статик ҳолатини такомиллаштиришга хизмат қилган;
битирувчи ўқувчиларни интегратив ёндашув асосида ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрлашнинг компетенциявий ёндашувли масофавий ўқитиш моделидан «Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг чет тили коммуникатив компетенцияларини шакллантириш жараёнига ахборот технологияларни жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ПЗ-20170927537-сон фундаментал дастурида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 89-03-2368-сон маълумотномаси). Натижада, битирувчи ўқувчиларнинг ахборот коммуникатив компетентлиги ва ўз-ўзини назорат қилиш кўникмаси ривожланиб, ОТМга кириш имтиҳонларига самарали таёрланишлари учун хизмат қилган; 
масофавий ўқитиш технологиялари ёрдамида ўқувчилар билимини назорат қилиш методи ва баҳолашнинг назарий-амалий хусусиятларини тадқиқи натижасида олинган илмий-назарий хулосаларидан Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг “Инглиз тили бўйича онлайн тест тизимини ишлаб чиқиш ва ўрнатиш” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-02/3-766-сон маълумотномаси). Натижада,ўқувчилар билим даражасини сифатли ва самарали назорат қилишга қаратилган спектрли таҳлили амалга оширилиб, ўқитувчилар учун масофавий ўқитиш технологиялари ёрдамида ўқувчилар билимини мониторинг қилиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish