Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаев Фрунза Адомбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «п-ҳолатида ўринбосарлари бўлган бензой кислота натрийли тузларини хлорсирка кислота ҳосилалари билан реакциялари», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/К116.
Илмий раҳбар: Тожимуҳамедов Ҳабибулла Сайфуллаевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулҳамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимчон Давлетбоевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бензой ва п-алмашган бензой кислоталар натрийли тузларининг хлорсирка кислота эфирлари ва амиди билан реакциялари ҳамда олинган бирикмаларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва тузилишини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бензой, п-амино-, п-бром- ва п-нитробензой кислоталар натрийли тузларининг хлорсирка кислотаси эфирлари билан реакциялари амалга оширилган ҳамда жараённинг боришига таъсир этувчи омиллар аниқланган; 
илк бор бензой, п-амино-, п-бром- ва п-нитробензой кислоталар натрийли тузларининг хлорсирка кислотасининг амиди билан реакцияси натижасида таркибида мураккаб эфир ва амид гуруҳи тутган бирикмалар ҳосил бўлиши аниқланган;
бензой, п-амино-, п-бром ва п-нитробензой кислоталар натрийли тузларининг хлорсирка кислоталари ҳосилалари билан реакцияга киришишининг бир-биридан фарқ қилиши аниқланган;
хлорсирка кислотасининг эфирлари ва амидининг реакцион қобилиятлари солиштирилган ва уларнинг реакцияга киришиш қобилияти бўйича кетма кетлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли функционал гуруҳлар тутган ароматик карбон кислоталар эфирларининг синтези жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
олинган янги бирикмалардан 2-амино-2-оксиэтил 4-бромбензоат, 2-амино-2-оксиэтил 4-нитробензоат ва 2-амино-2-оксиэтил 4-аминобензоатларнинг рентген тузилиш таҳлил натижалари Кембриж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Crystallography Open Database, https:/www.crystallography.net, CCDC 2041177, 2041176, 2041174,). Натижада, базага киритилган янги ўхшаш моддаларни синтез қилишда фойдаланиш имконини берган;
п-аминобензой кислотасининг натрийли тузи асосида синтез қилинган 2-бутокси-2-оксиэтил-4-аминобензоат ва 2-бензилокси-2-оксиэтил-4-аминобензоатлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да металл конструция ва қурилмаларда коррозия жараёнига қарши ингибитор сифатида жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2020 йил 30 июндаги 821/GK-06-сон маълумотномаси). Натижада, металл коррозиясини келтириб чиқарувчи бактерияларнинг ривожланишини камайтиришда фойдаланиладиган ингибиторлар ишлаб чиқариш имконини берган;
алмашинган ароматик карбон кислоталар мураккаб эфирларининг синтез усулларидан ФЗ-2017102476 рақамли “Изомер аминофенолларнинг хлорацетиллаш реакцияларини ўрганиш ва хлорацетил маҳсулотлар асосида биологик фаол моддалар синтез қилиш” мавзусидаги лойиҳада алмашинган бензой кислоталар ва алмашинган сирка кислота ҳосилаларининг мураккаб эфирлари синтези жараёнида фойдаланилган ( Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 29 июндаги 89-03-8319-сон маълумотномаси). Натижада, граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши юқори бактерицидлик хоссага эга бўлган мураккаб эфирларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish