Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Жасурбек Акмалжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда интеллектуал маданиятни инновацион усулда ривожлантириш технологияси (“Фалсафа (этика, эстетика, мантиқ)” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.2.PhD/Ped905.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, доцент, Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар интеллектуал маданиятини инновацион усулда ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, фаолиятли-ижодий компонентлар асосида талабалар интеллектуал маданиятини ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг информацион, мотивацион ва педагогик босқичлари аниқланган; 
талабалар интеллектуал маданиятини аксеологик ёндашув асосида ривожлантириш орқали аналитик ва танқидий фикрлаш малакасига эга бўлган етук кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик зарурати  асосланган; 
талабалар интеллектуал маданиятига хос ижодий яратувчанликка тайёргарлик кўникмаларини ривожланиш даражасининг мантиқийлик, ахлоқийлик, ҳиссий-эмоционаллик каби оптимал педагогик-психологик  тамойиллари асосланган.
фалсафа фанини ўқитиш орқали талабалар интеллектуал маданиятини ривожлантиришда ахлоқий-эстетик, мантиқий-диалектик ҳамда тизимли, умумлашган, ўзаро алоқадорлик каби фалсафий тамойилларга асосланган таълимнинг ўрни очиб берилган. 
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабалар интеллектуал маданиятини фалсафа фанлари асосида янгича педагогик усулда ривожлантириш технологияларига доир тадқиқот натижалари асосида: 
ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, фаолиятли-ижодий компонентлар асосида талабалар интеллектуал маданиятини ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг информацион, мотивацион ва   педагогик босқичлари, талабалар интеллектуал маданиятини аксеологик ёндашув асосида ривожлантириш орқали аналитик ва танқидий фикрлаш малакасига эга бўлган етук кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик заруратига  доир таклифларидан А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” (2015-2017 йй) номли амалий лойиҳа бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 89-03-148-сон маълумотномаси). Натижада, таклифларнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда интеллектуал маданиятни ривожлантиришнинг тарихий ва замонавий йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
талабалар интеллектуал маданиятига хос ижодий яратувчанликка тайёргарлик кўникмаларини ривожланиш даражасининг мантиқийлик, ахлоқийлик, ҳиссий-эмоционаллик каби оптимал педагогик-психологик  тамойилларига доир хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ 2018 йил 16-22 февраль кунлари ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 6 февралдаги 04-13/524-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши талабалар интеллектуал маданиятининг муҳим компоненти бўлган китобхонлик малакаларини  ортишига хизмат қилган;
фалсафа фанини ўқитиш орқали талабалар интеллектуал маданиятини ривожлантиришда ахлоқий-эстетик, мантиқий-диалектик ҳамда тизимли, умумлашган, ўзаро алоқадорлик каби фалсафий тамойилларга асосланган таълимнинг ўрнига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сон қарори асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамда Фарғона давлат университети ҳамкорлигида 2019 йил 27 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Ахборот-русурс марказида ташкил этилган “Ёшлар ўртасида интеллектуал маданиятни юксалтиришда тарғиботнинг янгича инновацион усулларидан фойдаланиш технологияси” мавзусидаги маърузани тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 23 январдаги 03-09/106-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва методологик тавсиялар талабаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш борасидаги мавжуд шарт-шароитларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish