Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаев Хуршиджон Сулаймон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt501.
Илмий раҳбар: Ортиқов Уйғун Давлатович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида соф фойда ҳажмидан дивидендга ажратмаларни кўпайтириш орқали банк акциялари бозор баҳосини ўсиши ҳисобига қўшилган капитал миқдорини ошириш имконияти асосланган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажмини ошириш асосида тижорат банклари активларининг диверсификация даражаси ва барқарор даромад манбаини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари брутто активлари таркибида инвестицияларга қўйилмалар улушининг ўртача ўсиш даражасини банк ялпи активлари йиллик ўртача ўсишига мутаносиблигини таъминлаш таклиф этилган;
улушли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини кенгайтириш орқали банкларнинг қимматли қоғозлардан дивиденд шаклида олинадиган даромадларини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тижорат банкларида соф фойда ҳажмидан дивидендга ажратмаларни кўпайтириш орқали банк акциялари бозор баҳосининг ўсиши ҳисобига қўшилган капитал миқдорини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2020 йил бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 1 июлдaги 25-09/2318-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, банкнинг ўз маблағлари таркибида қўшимча капитал манбасининг суммаси 2020 йил 30 июнда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошиши таъминланган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажмини ошириш асосида тижорат банклари активларининг диверсификация даражаси ва барқарор даромад манбаини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2020 йил бизнес режасида ўз аксини топган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 1 июлдaги 25-09/2318-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, бу таклиф 2019 йил биринчи ярим йилликда жами инвестиция портфели таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозларнинг улуши 62,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил биринчи ярим йилликда ушбу кўрсаткични 81,3 фоизга, яъни 167,9 млрд. сўмга етказиш имконини берган;
тижорат банклари брутто активлари таркибида инвестицияларга қўйилмалар улушининг ўртача ўсиш даражасини банк ялпи активлари йиллик ўртача ўсишига мутаносиблигини таъминлаш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг стратегик ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 1 июлдaги 25-09/2318-сoн мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Алоқабанк”нинг инвестициялари (давлат ва хусусий корхоналарнинг ҳамда бошқа қимматли қоғозлари) ҳажмининг 2020 йил 30 июнь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 125,5 млрд. сўмга ошишига эришилган;
улушли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини кенгайтириш орқали банкларнинг қимматли қоғозлардан дивиденд шаклида олинадиган даромадларини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2020 йил бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 1 июлдaги 25-09/2318-сoн мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг акциялардан олинган дивидендлар суммаси 2020 йил 1 январь ҳолатига 1,5 млрд. сўмни ташкил этган ҳамда активлари таркибида узоқ муддатли улушли қимматли қоғозлар (акциялар)нинг улушини 2020 йил бошига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ошириш таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish