Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулева Наима Зияутдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайта никоҳга кириш мотивациясининг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.2. PhD/Р142.
Илмий раҳбар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Сагинов Нурмат Абдусаматович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва  спорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайта никоҳга кириш мотивацияси, асос бўлувчи омиллар, бева ва ажрашган эркак ҳамда аёллар қайта никоҳининг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларини аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий халқлар этносида соғлом турмуш тарзи “қайта никоҳ” феноменининг ижтимоий-психологик ва этнопсихологик хусусиятлари (этник онг, ўз ўзини англаш, миллий қадрият) аниқланган; 
қайта никоҳ қуришдаги мотивлар шаҳар, қишлоқ, жинс ҳамда шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг (характер, темперамент, оилавий ҳаёт шароити) жиҳатлари аниқланган;
қайта никоҳ қуришга ундовчи мотивларнинг рейтинги (1-даража: ўзаро севги-муҳаббат, чорасизлик; 2-даража: ёлғизлик, урф-одат, расм-русумлар; 3-даража: раҳмдиллик, моддий жиҳатдан беками-кўстликка эришиш) ҳамда уларнинг этнопсихологик хусусиятлари аниқланган;
қайта қуриладиган янги оила аъзолари учун оиланинг мустаҳкам бўлишини таъминловчи амалий тавсиялар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қайта никоҳга кириш мотивациясининг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
маҳаллий халқлар этносида соғлом турмуш тарзи мезони сифатида “қайта никоҳ” феномени таҳлил этилиб, унинг ижтимоий-психологик ва этнопсихологик хусусиятларининг таъсири (этник онг, ўз ўзини англаш, миллий қадрият) боғлиқлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология-ўқув илмий марказининг П-М-7в-сон буйруғи билан “Этнопсихология ва дин психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7в-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларда қайта никоҳнинг этнопсихологик хусусиятлари ҳақида билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган; 
қайта никоҳ қуришдаги мотивларнинг шаҳар, қишлоқ, жинс ҳамда шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари (характер, темперамент, оилавий ҳаёт шароити)га хос жиҳатлари Психология-ўқув илмий марказининг П-М-7в-сон буйруғи  билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7в-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларнинг оилага психологик хизмат кўрсатишга тайёрланувчи психолог мутахассислар касбий компетентлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган; 
қайта никоҳ қуришга ундовчи мотивларнинг рейтинги (1-даража: ўзаро севги-муҳаббат, бола шахсининг шаклланиши учун ота ёки она тарбиясининг шартлиги; 2-даража: ёлғизлик, урф-одат, расм-русумлар; 3- даража: раҳмдиллик, моддий жиҳатдан беками-кўстликка эришиш) Психология-ўқув илмий марказининг П-М-7в-сон буйруғи билан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7в-сон маълумотномаси).  Натижада, оила мустаҳкам бўлишига хизмат қилувчи самарали усуллар билан бўлғуси психологлар таништирилган;
қайта қуриладиган янги оила аъзолари учун оиланинг мустаҳкам бўлишига ёрдам берувчи амалий тавсиялар Психология-ўқув илмий марказининг П-М-7в-сон буйруғи билан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7в-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни оила психологияси йўналишида ўқитишда назария ҳамда амалиёт узвийлиги кучайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish