Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиқулов Равшанжон Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимни модернизациялаш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил кўникмаларини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (кимё), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped314.  
Илмий раҳбар: Миркомилов Шавкат Миромилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуф, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуралиева Гўзал, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни модернизациялаш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил кўникмаларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимни модернизациялаш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил кўникмалари ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш учун замонавий (муаммоли, интерфаол) таълим технологияларидан фойдаланишга устуворлик беришнинг дидактик, методик имкониятлари шакллантирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил фаолиятини ривожлантириш компетенциялари кимёвий саводхонлик, мантиқий тафаккур, кимёвий билимларни амалиётда қўллаш, креатив ёндашув асосида муаммоли вазиятларни вужудга келтириб ўқитиш технологиялари ва таълим стратегиялари уйғунлигида такомиллаштирилган;
анорганик кимё дарсларида шакллантириладиган яхлит тизим сифатида коммуникатив, электрон-ахборот таълим ресурсидан фойдаланиш, ўз устида ишлаш, креативлик, башорат қилишни ўз ичига олган модель  иқтисодиётнинг реал сектори талабларига мос методологик, мазмунли, ташкилий-методик ва натижавийлик компонентлари аниқланган; 
анорганик кимё фанини ўқитишда мавжуд инновацион технологиялар базаси, халқаро таълим тизими талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош, иқтидорли ўқитувчиларнинг дедуктив таҳлил кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий-методик таклиф ва тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълимни модернизациялаш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил кўникмаларини шакллантириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
таълимни модернизациялаш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил кўникмалари ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш ҳамда дидактик имкониятларини такомиллаштиришга оид таклифлар кимё ўқитиш методикаси таълим йўнлиши  давлат таълим стандартлари ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2966-сон маълумотномаси). Натижада, анорганик кимёни ўргатишда дедуктив таҳлилга асосланган зарурий методик негиз такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг дедуктив таҳлил фаолиятини ривожлантириш компетенцияларини таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Кимё” ўқув қўланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 26 декабрдаги 507-сон буйруғи,  507-43 рақамли гувоҳнома) Натижада, талабаларнинг дедуктив таҳлилни амалага ошириш компетенцияларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
анорганик кимё дарсларида ўз устида ишлаш, креативлик, башорат қилишни ўз ичига олган модель компонентлари ҳамда анорганик кимё фанини ўқитишда мавжуд инновацион технологиялар базаси, халқаро таълим тизими талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош, иқтидорли ўқитувчиларнинг дедуктив таҳлил кўникмаларини ривожлантириш бўйича  таклифлар асосида “Анорганик кимё” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги  274-сон буйруғи,  274-253 рақамли гувоҳнома, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2966-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларида дедуктив таҳлил кўникмаларини шакллантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish