Sayt test rejimida ishlamoqda

Чулиева Нилуфар Азам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижодкор маҳорати ва жанр поэтикаси (Назар Эшонқул қиссалари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4. PhD/Fil1049.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Veli Savaş YELOK, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Назар Эшонқул қиссалари таҳлили асосида қисса жанри такомили, бадиий маҳорат тўғрисидаги муайян илмий-назарий қарашларни умумлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек қиссаларида қаҳрамон, характер, сюжет яратиш борасидаги поэтик ўзгаришларнинг давомийлиги, сўнгги йиллар ўзбек қиссачилигининг тараққиёт тадрижи, ёзувчи Назар Эшонқул қиссаларининг бадиий такомиллашув хусусиятлари ёритилган;
Назар Эшонқул қиссаларида воқеалар баёни ва бадиий тасвирда анъанавий реалистик, ноанъанавий (модернистик) йўналиш хусусиятлари, замон-маконнинг анъанавий ҳамда синтетик шакллари аниқланган;
қиссалар матнида қўлланилган рамзларнинг асар композициясига кўра таснифи, образлар талқини ҳамда адабий таъсир (фольклор, мумтоз адабиёт таъсири), асар мавзуси ва ғояси каби масалаларнинг акс этишида муаллифнинг бадиий маҳорати кўрсатиб берилган;
“Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари”, “Қора китоб” қиссаларида муаллифнинг ижодий индивидуаллиги, поэтик тил ва ифодада рамз-метафораларнинг, бадиий синтез, аллюзия ҳодисаларининг фаол қўлланилиши, мураккаб қурилмали жумлалар, ровий-қаҳрамоннинг киноявий, афористик нутқи орқали тасвирийликнинг изчил шакллантирилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Назар Эшонқул қиссаларининг поэтикаси ва ижодкор маҳорати масаласини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
Назар Эшонқул қиссаларида воқеалар баёни ва бадиий тасвирда анъанавий реалистик йўналиш хусусиятлари, замон-маконнинг анъанавий ҳамда синтетик шакллари мавжудлиги тўғрисидаги илмий натижаларидан ИTД А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги (2015-2017) фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги №89-03-3643-сон маълумотномаси). Натижада замонавий адабиётда анъана ва адабий таъсир масалалари мавзуси илмий бойитилган;
қиссалар матнида қўлланилган рамзларнинг асар композициясига кўра таснифи, образлар талқини ҳамда адабий таъсир (фольклорнинг таъсири) тўғрисидаги хулосаларидан OT-A1-47 рақамли “Фольклоршунослик атамалари луғати” мавзусидаги (2017-2018) амалий лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги №89-03-3643-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар ўзбек насри тараққиётида фольклорнинг ўрнини белгилашга доир маълумотларнинг тўлдирилишига хизмат қилган;
“Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари”, “Қора китоб” қиссаларида муаллифнинг ижодий индивидуаллиги, поэтик тил ва ифодада рамз-метафораларнинг, бадиий синтез, аллюзия ҳодисаларининг фаол қўлланилиши, мураккаб қурилмали жумлалар, ровий-қаҳрамоннинг киноявий, афористик нутқи орқали тасвирийликнинг изчил шакллантирилиши тўғрисидаги илмий маълумотлардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Альманах” рукни остидаги “Илк ўзбек реалистик қиссаси: “Обид Кетмон” ва ҳозирги ўзбек қиссалари тадрижи”, “Ижодкор маҳорати ва услуб” мавзусидаги кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 29 июнь 547-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish