Sayt test rejimida ishlamoqda

Намозова Зилола Бозоровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий лирикаси матншунослиги тадқиқи тадрижи (Ҳамид Сулаймон илмий фаолияти асосида)”. 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil451.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, доцент; Жўраев Жалолиддин Олимжонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий лирикаси матншунослигида амалга оширилган тадқиқот ва нашрларни қиёсий ўрганиш, бу борадаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда Ҳамид Сулаймоннинг матншунослик  фаолияти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳамид Сулаймон илмий-назарий қарашларининг етакчи тамойиллари, ўзбек матншунослиги ва навоийшунослик соҳалари тараққиётига қўшган ҳиссаси, илмий тажрибаларининг замонавий ўзбек матншунослигида тутган ўрни назарий жиҳатдан асосланган;
Ҳамид Сулаймоннинг “Хазойину-л-маоний” ҳамда “Девони Фоний”  асарлари қўлёзмалари қиёсий таҳлилига бағишланган тадқиқоти ўзбек матншунослигини назарий жиҳатдан ривожлантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилгани очиб берилган;  
oлим ижод лабораторияси текширилиши натижасида ҳозиргача Навоий девонлари (Ғаройибу-с-сиғар, Наводиру-ш-шабоб, Бадойеъу-л-васат, Фавойиду-л-кибар) мукаммал танқидий матни ва илмий нашри мавжуд эмаслиги илк марта аниқланган; 
Санкт-Петербургдаги 55-рақамли қўлёзма ва ЎзР ФА ШИдаги 677-рақамли қўлёзмалар қиёсий тадқиқи натижасига кўра, шоир лирик асарлари тўлиқ нашрларини тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар далилланган ва Навоий асрларининг илмий-танқидий матнларини тайёрлаш ҳамда шоир лирикаси матншунослиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Навоий лирикаси матншунослиги тадқиқи тадрижи бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
Навоийнинг сўнгги йилларда ўрганилган “Хазойину-л-маоний” девонлари қўлёзма манбаларини тадқиқот доирасига жалб қилиш, танқидий матни ва илмий матнини яратиш, нашрларни мукаммаллаштириш  бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Ф1–ФА-055746 рақамли “Марказий Осиё халқлари қўлёзма ёдгорликларини тадқиқ этиш. Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини илмий тавсифи ва нашр қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2020 йил 2 сенябрдаги 3/1255-1794 сон маълумотномаси). Натижада Навоий адабий меросининг қўлёзма ва тошбосма манбалари илмий-монографик тавсифи такомиллаштирилган, мавжуд маълумотларга аниқлик киритилган; 
Навоий девонлари қўлёзмаларининг тавсифини келтиришда, шунингдек, илмий-танқидий матн тузиш принципларини яратишга қаратилган илмий хулосалар ва тавсиялардан ОФ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий-маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги  89.03-3772 сонмаълумотномаси). Натижада Навоий лирик асарлари қўлёзмалари Ҳамид Сулаймон тажрибаларини ўрганиш асосида текширилиб, матншунослик ва навоийшунослик соҳаларидаги кўплаб долзарб  муаммоларни ечишга хизмат қилган. 
Навоий лирик асарлари матний тадқиқи, нашрлардаги муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда мукаммаллаштиришга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Қашқардарё вилояти телерадиокомпаниясининг туркум кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 09.03.2020 йилдаги 215 рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish