Sayt test rejimida ishlamoqda

Усарова Лайло Ибрагимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов асарларида миллий руҳ ифодаси”. 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil542.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор; Милиев Сувонқул, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдулла Орипов асарларида миллий руҳ ифодасининг поэтик мазмун, шакл ва образда намоён бўлиш қонуниятлари ҳамда миллий руҳ талқинида поэтик услубнинг ўрнини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Орипов асарларида поэтик мазмун ва миллий руҳ ифодасиаро уйғунлик масаласи миллатнинг ахлоқи, иродаси ва эътиқодига доир асарлар мисолида очиб берилган;    
шоир қайси поэтик шаклда ёзмасин, учлик, тўртлик ёки саккизликми, ғазал ёки мухаммасми – барчасида миллий руҳ етакчилик қилиши, ҳаёт фалсафаси бетакрор талқин этилиши исботланган;
ижодкор лирикасида халқ ва Ватан образи узвий боғлиқликда тасвирлангани, халқ образи ижодкор шеъриятида миллат, онага қиёсланувчи суюкли эл маъноларини ифодалагани, она образи, биринчидан, автобиографик аҳамиятга эга бўлиб, уларда ижодкорнинг кечинмалари ва руҳий олами тасвирлангани, иккинчидан, улар шоир бадиий-эстетик идеали орқали миллий руҳни ифода этгани далилланган; 
Абдулла Орипов асарларида миллий руҳ халқона ва мумтоз поэтик услубларда талқин этилгани илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абдулла Орипов асарларида миллий руҳ ифодаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
миллий руҳ талқинида поэтик мазмун ва поэтик шаклнинг тутган ўрнига доир илмий-назарий қарашлардан; Абдулла Орипов асарларида миллий руҳнинг Ватан, халқ, она образлари орқали ифодаланиши тамойиллари билан боғлиқ хулосалардан; миллий руҳ талқинида бадиий нутқ ва поэтик услубнинг аҳамиятига оид  илмий хулосалардан  ОТ-А1-46 рақамли “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” мавзусидаги (2017-2019)  амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 89-03-4257-сон маълумотномаси). Натижада адабий асарда поэтик шакл ва поэтик мазмун, бадиий асар мазмуни, бадиий образ ва образлилик, миллий руҳ ифодаси, бадиий нутқ ва унинг қурилиши, шеърий нутқ турлари, лирик асарда бадиий услуб сингари масалаларга доир назарий қарашлар янги факт ва маълумотлар, янгича илмий хулосалар билан бойитилган;
Абдулла Орипов асарларида миллий руҳ ва миллий тафаккурнинг бадиий ифодаси масалаларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият ҳамда Адабий танқид кенгашларининг 2019 ва 2020 йиллардаги йиллик истиқболли режалари ва дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 01-03-07/911-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси истиқболли режа ва дастурлари миллий руҳнинг поэтик мазмун, шакл ва образдаги талқини, адабий-эстетик тафаккур ривожига таъсири масалалари билан бойитилган;
Абдулла Орипов шеъриятида миллий руҳнинг бадиий мазмун, шакл ва образдаги ифодаси таҳлилига доир илмий материаллардан “O‘zbekiston” телеканалида“Ассалом, Ўзбекистон”, “Ижод маҳсули”, “Ибратга йўғрилган умр”, “Қалб гавҳари” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” ва “Тақдимот” номли кўрсатувлари сценарийларинитайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 ноябрдаги 01-13-1044-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг сифати ошиб, замонавий шеъриятнинг миллий маънавиятимизни бойитишдаги ўрнини кўрсатишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish