Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Собира Эшқурбоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдушукур Шукурийнинг адабий мероси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.1.PhD/Fil.706.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Қобилова Зебо Бакировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фанлар академияси давлат Адабиёт музейи. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.    
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Зуллисонайн шоир Шукурий ҳаёти ва фаолиятини турли манбалар ҳамда “Девон”идаги янги маълумотлар асосида ёритиш, унинг ўзбек ва тожик  тилидаги адабий  мероси кўламини жанрлар таркибини аниқлаштириш,  XIX аср ўзбек мумтоз адабиётидаги ўрнини белгилаш, ижодий ўзига хослигини анъанавийлик ва  бадиий маҳорат нуқтаи назаридан илмий асослашдан иборатдир.    
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
Шукурийнинг девони қўлёзма нусхалари ҳамда тазкиралардаги янги топилган маълумотлар асосида унинг мухтасар илмий биографияси яратилган ва адабий мероси таркиби белгиланган;
Шукурий девони Тошкент ва Ленинград қўлёзмаларининг таснифи асосида Тошкент қўлёзмаси нисбатан мукаммаллиги ва жанрлар таркибининг ранг-баранглиги билан ажралиб туриши аниқланган;
Шукурий XIX аср Бухоро адабий муҳитининг таниқли намояндаларидан Шавқий, Ҳумулий, Вола, Хиромийлар билан яқин ижодий муносабатда бўлганини аниқлаш асосида унинг ушбу давр ўзбек адабиётидаги ўрни белгиланган; 
шоирнинг ўзбек тилидаги адабий меросининг умумий ҳажми, жанрий таркиби аниқланган, мавзулар кўлами таснифланган, ғоя ва образлар олами, давр адабий муҳитига хос бўлган етакчи тамойиллар кўрсатилган;
Шукурийнинг Ҳофиз, Лутфий, Навоий, Фузулий, Бедил каби буюк салафларидан таъсирлангани, улардан ижодий ўргангани, ғазалларига татаббулар ёзгани мисолида шоир ижодида анъанавийлик ва бадиий маҳоратнинг ўзига хослиги очиб берилган;
Шукурийнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси таърих жанридаги бетакрор ва мазмундор асарларида намоён бўлиши, шоир таърихларида замонасининг қатор муҳим ҳодисалари ўзининг бадиий инъикосини топгани кўрсатилган;
Шукурий шеъриятида қўлланган ташбеҳ, таносуб, муболаға, ҳусни таълил сингари бадиий санъатлар орқали шоирнинг бадиий маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Шукурийнинг адабий мероси”  мавзусида эришилган илмий натижалардан: 
Абдушукур Шукурий ижодидаги ранг билан боғлиқ тасвирлар,  диссертациясидан олинган илмий хулосалардан Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА –ФI-ГО39 “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган ( Фанлар академиясининг 2020 йил 2-октябрдаги 3/1255-2108 рақамли маълумотномаси). Хусусан лойиҳада тадқиқотнинг:
XIX аср ўзбек адабиёти тараққиётида Абдушукур Шукурий ижодий меросининг ўрганилиши;
шоир тафаккурининг шаклланишида роль ўйнаган асосий мезонлар, жумладан, Алишер Навоийнинг ижодий таъсири ;
янги ўзбек адабиётининг юзага келиш омиллари, Шукурийнинг ижодини жанр ва мавзулар таснифи, адабий мезон ва жанрларнинг янгиланиши, поэтик шаклларнинг ўзгариши жараёнида бевосита Алишер Навоий анъаналарининг намоён бўлганлиги ифодасини топган материаллардан, хусусан, “ Шукурийнинг адабий мероси” (2011), “ Шукурий ижодида анъана ва янгилик” (2018) каби мақолалардан фойдаланилган. 
Шунингдек, тадқиқот илмий натижаларидан мазкур институтда 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари “ 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги лойиҳада ҳам фойдаланилган. Жумладан, лойиҳа доирасидаги “ Абдушукур Шукурий. Девон”и кириш сўзи ва изоҳлар билан тайёрланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish