Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазназаров Одилжон Раҳматуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодида соқий образи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil703.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанларидоктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Шоира Неъматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соқий образининг генезиси, бадиий такомил тадрижи, Алишер Навоий ижодидаги мавқеи, талқинлари, ижтимоий-фалсафий концепцияси ҳамда ботиний ва зоҳирий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соқийнинг поэтик образ сифатида шаклланиши ва тараққиётига жаҳон халқлари ижтимоий ва маданий ҳаётидаги май билан боғлиқ урф-одатлар, шунингдек, таъбирномалар, фольклор, тасаввуф адабиётининг таъсири исботланган;
шоир соқий образининг туркий адабиётда мавжуд маъноларини Азроил, давр, ишқ, бало, ёр, ҳукмдор, шаҳзода, Аторуд юлдузи кабилар билан бойитгани, илк бор “Соқий” радифли мусаддас, ғазал ва рубоийлар яратиб, унинг поэтик имкониятларини ривожлантиргани далилланган;
соқий образининг поэтик табиати, ботиний ва зоҳирий хоссалари Алишер Навоийнинг ижодий концепцияси асосида шакллангани очиб берилган;
“Хазойину-л-маоний” ҳамда “Хамса” асарларида соқий образининг бадиий тасвир имкониятлари, ирфоний хусусиятлари, тасаввуфий образлар тизими билан ассоциатив муносабати, ифода усули аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алишер Навоий ижодида соқий образининг бадиий талқинларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
соқий образининг поэтик табиати, ботий ва зоҳирий хоссалари Алишер Навоий дунёқараши ва ижодий концепцияси билан боғлиқ эканига оид илмий хулосалардан ИТД А-1-118-рақамли “Навоий образининг тафсир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” (2015–2017) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4365-сон маълумотномаси). Натижада соқий образининг фалсафий консепцияси, ботиний ва зоҳирий хоссаларини аниқлаш имконини берган;
шоир соқий образининг туркий адабиётда мавжуд маъноларини Азроил, давр, ишқ, бало, ёр, ҳукмдор, шаҳзода, Аторуд юлдузи кабилар билан бойитгани, илк бор “Соқий” радифли мусаддас, ғазал ва рубоийлар яратиб, унинг поэтик имкониятларини ривожлантиргани ҳақидаги илмий қарашлардан Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” (2012–2016) номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4365-сон маълумотномаси). Натижада Шарқ мумтоз шеъриятидаги анъанавийлик, унинг истиқлол давридаги давомийлиги ҳақидаги назарий фикрлар такомиллашишига хизмат қилган;
“Хазойину-л-маоний” ҳамда “Хамса” асарларида соқий образининг бадиий тасвир имкониятлари, ирфоний хусусиятлари, тасаввуфий образлар тизими билан ассоциатив муносабати, ифода усули хулосалардан Қашқадарё вилоят телевиденияси дастурларидан жой олган кўрсатув ва радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Қашқадарё вилоят телевидениясининг 2020 йил 03 июльдаги 547-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиоэшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish