Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаев Бахтиёр Холлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Неъмат Аминов ижодида ижтимоий ва адабий-ҳажвий типларнинг бадиий талқини”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.3.PhD/Fil 959.
Илмий раҳбар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Шоира Неъматовна, филология фанлари доктори, профессор; Холмуродов Абдулхамид, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Неъмат Аминов ижодида ҳажвий типлар яратишнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий адабиётда ҳажвий йўналишнинг илдизлари халқ оғзаки ижодида ва ўзбек адабиётининг тадрижий босқичларида такомил топганлиги очиб берилган; 
ўзбек насрида ҳажвий йўналишнинг шаклланиши Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад каби ёзувчилар ижоди билан боғлиқлиги ва бу адибларнинг ижодий анъаналари Неъмат Аминов томонидан давом эттирилганлиги асосланган; 
Неъмат Аминов ҳажвиётига хос образ яратиш маҳорати, мавзу танлаш ва уни ёритишдаги новаторлик  хусусиятлари  очиб берилган; 
ҳажвий пафоснинг сатира ҳамда фожеавийлик эстетик категорияси билан муносабати, улар ўртасидаги алоқадорлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Неъмат Аминов ижодида ижтимоий ва адабий-ҳажвий типларнинг бадиий талқини тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
ҳажвий пафоснинг сатира ҳамда фожиавийлик эстетик категорияси билан муносабати, улар ўртасидаги алоқадорлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан ОТ-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” (2007-2011) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 89-03-2336-сон маълумотномаси). Натижада ҳажвий асар бадиий тилига хос хусусиятлар жонли халқ тилининг табиати ва маънавий дунёсининг таркибий қисми сифатида қаралиши ҳақидаги ўринлар мукаммаллашган:
бадиий адабиётда ҳажвий йўналишнинг илдизлари халқ оғзаки ижодида ва ўзбек адабиётининг турли босқичларида такомил топганлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосаларидан  ФА-Ф1-Г040 рақамли “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва таъсир” (2012-2016)  мавзусидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган. (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 89-03-2336-сон маълумотномаси).  Натижада бадиий адабиётда ҳажвий йўналишни бошқа халқлар адабиёти билан қиёсий ўрганиш қиёсий адабиётшуносликнинг муҳим муаммоларини ёритишга алоҳида эътибор қаратганлиги лойиҳанинг методологик асосларини шакллантиришга хизмат қилган; 
Неъмат Аминов ҳажвиётига хос анъана ва новаторлик хусусиятлари ҳақидаги назарий қарашларидан ФА-Ф1-ГОО3 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган. (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 10 июндаги 17.01/124-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асарларда қўлланилган семантик деривация ҳодисасининг назарий тадқиқи мукаммаллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish