Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдуллаева Гулноза Содиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси», 08.00.11 – Маркетинг; 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt753.
Илмий раҳбар: Зияева Мухтасар Мансурджановна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бекмурадов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“олий таълим соҳасида маркетинг стратегияси” тушунчасининг моҳияти ўқув жараёнини ташкил қилишнинг самарали шаклларини қўллаш, таълим хизматлари сифатининг мақсадли маркетинг параметрларини инобатга олган ҳолда баҳолаш ва рақобатбардошлик устунлигини истиқбол талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маркетинг сегменти орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
маркетинг тадқиқотларининг ижтимоий сўров усули истеъмолчиларнинг олий таълим хизматлари сифатидан қониқишини баҳолашнинг чизиқли дискриминант таҳлилида таълим хизматидан фойдаланувчиларнинг мақсадли ва баҳолаш ҳолати патаметрларининг нисбатини эътиборга олиш асосида такомиллаштирилган:
олий таълим муассасаларини флагман, илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи, соҳалар учун таълим ва илмий-тадқиқотлар бўйича таянч ҳамда хорижий олий таълим муассасалари гуруҳларига ажратган ҳолда алоҳида маркетинг стратегиялари таклиф этилган;
олий таълим муассасаларининг ўз-ўзини молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш public relation, QR-кoдлар, Customer Relationship Management (CRM), social media marketing (SMM) маркетинг тизимларининг интеграцияланган ахборот-маркетинг платформаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“олий таълим тизимида маркетинг стратегияси” тушунчасининг такомиллаштирилган мазмун-моҳиятига оид илмий тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 6 апрелдаги 3015-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019-2021 йилларга мўлжалланган таълим хизмати ва сервис соҳасини ривожлантириш Дастури»ни ишлаб чиқишда, шунингдек, олий таълим талабалари учун “Маркетинг” номли дарсликни (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 359-рақамли гувоҳномаси) тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1632-сон ва 2020 йил 17 ноябрдаги 89-03-4799-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилганлиги натижасида олий таълим муассасаларида меҳнат бозорининг айрим субъектларини малакали кадрлар, ўқув, инновацион ва бошқа хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашга қаратилган қарорларини қабул қилиш, таълим хизматлари ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун татбиқ этилаётган кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида уларнинг алоҳида йўналишлари бўйича самарадорликни аниқлаш имконияти яратилган;
олий таълим фаолиятида маркетинг стратегиясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи индикаторлар тизимига битирувчиларнинг меҳнат бозорига чиққандан кейинги бир йил давомидаги даромадлари миқдори ва рақобатчиларнинг таълим хизматлари бозоридаги улушини аниқлашга оид янги индикаторларини қўшган ҳолда такомиллаштиришга оид илмий таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон буйруғига асосан таълимни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1632-сон маълумотномаси). Натижада, истеъмолчилар талабига йўналтирилган маркетинг стратегиясини шакллантиришда ОТМларда кадрлар тайёрлаш рақобатбардошлигини ошириш таъсирини баҳолаш ҳамда ОТМларни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастурлари ишлаб чиқиш жараёнлари такомиллашган;
олий таълим муассасаларини флагман, илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи, соҳалар учун таълим ва илмий-тадқиқотлар бўйича таянч ҳамда хорижий олий таълим муассасалари гуруҳларига ажратган ҳолда алоҳида маркетинг стратегиялари натижаларидан Академик инновациялар фондининг “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув “Ўқув илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида амалга оширилаётган лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июндаги 89-03-2464-сон маълумотномаси). Натижада, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўналишида “Университет 3.0” моделини босқичма-босқич яратиш ва инновацияларни тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтирган ҳамда таълим сифати бўйича чизиқли дискриминант таҳлил усулида 17,6% талабаларнинг фикри ўрганилган;
олий таълим муассасаларининг ўз-ўзини молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш public relation, QR-кoдлар, Customer Relationship Management (CRM), social media marketing (SMM) маркетинг тизимларининг интеграцияланган ахборот-маркетинг платформасидан 2018-2020 йилларда бажарилган №ПЗ-20170928537 “Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 август 89-03-2735-сон маълумотномаси). Натижада, университетлар ўзини ўзи молиялаштириш механизмига ўтаётган жараёнда рақамли платформалардан фойдаланишнинг биринчи босқичида 25,0 фоиз истеъмолчиларнинг таълим сифати тўғрисидаги фикрини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish