Sayt test rejimida ishlamoqda

Алибоев Собир Холбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интерактив  электрон  таълим тренажёрларини  яратиш ва ундан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1505.
Илмий раҳбар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич,  педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интерактив электрон таълим тренажёрларини яратиш ҳамда ундан “Маълумотлар базаси” фанини ўқитишда фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон ахборот таълим муҳитининг яхлитлик, очиқлилик, вариативлик ва кўп функциялилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида  замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган интерактив электрон таълим тренажёри компонентлари (интенционал, операционал ва мазмунли) мазмуни такомиллаштирилган; 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган, масофадан туриб компьютер ёки мобиль технологиялари ёрдамида таълим олиш имконини тақдим этувчи ва таълим жараёни субъектлари фаолиятларини интеграцияловчи   интерактив электрон таълим тренажёри дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
инновацион электрон ахборот таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган талабаларда  маълумотлар базаси курсининг  сўровлар тили буйруқлари мажмуаси билан ишлашга оид ақлий ҳаракатларни босқичма босқич шаклантиришни таъминловчи контентни яратиш орқали интерактив электрон таълим тренажёрининг методик таъминоти такомиллаштирилган; 
ўқув жараёнига интерактив электрон таълим тренажёри ҳамда “The turned traing” технологиясини қўллаш асосида  “маълумотлар базаси” фанини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Интерактив электрон таълим тренажёри яратиш ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида: 
электрон ахборот-таълим муҳитини шакиллантиришга, талабаларнинг ўзлаштирган назарий билимлари ва эгалланган амалий кўникмалари даражаларини қайд этиш ва мониторингини олиб боришга, якуний хулосаларни умумлаштиришга хизмат қилувчи интерактив электрон таълим тренажёрини жорий этишга оид таклифлар информатика ўқитиш методикаси  бакалавриат йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2033-сон маълумотномаси). Натижада, талаблар ўзлаштирган назарий билимлар ва эгалланган кўникмаларни қайд этишнинг замонавий техналогияларга асосланган тизимини жорий этишга замин яратилган;
малака талабларида қўйилган компетенциявий ёндашув талаблари асосида талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга имкон берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган интерактив электрон таълим тренажёри компонентлари мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўқув жараёнида интерактив электрон таълим тренажёридан фойдаланиш” номли услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2033-сон маълумотномаси). Натижада, таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошган;
талабаларда  маълумотлар базаси курсининг  сўровлар тили буйруқлари мажмуаси билан ишлашга оид ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич шаклантиришни таъминловчи контентни яратиш орқали интерактив электрон таълим тренажёрининг методик таъминотини такомиллаштиришга оид таклифлар “Маълумотлар базаси” фани бўйича яратилган электрон таълим ресурслари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги  89-03-2033-сон маълумотномаси). Мазкур электрон таълим ресурслари талабаларда регулятив ва когнитив универсал ўқув харакатларини шакиллантиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish