Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Гавхар Саидахматовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда қиёсий ташхислаш мезонлари ва реабилитация усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib178.

Илмий маслаҳатчи: Маткулиев Хайитбой Маткулиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Min Hyun Park, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Диаб Хассан Мохамад Али, тиббиёт фанлари доктори; Арифов Сайфиддин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли генезли сенсоневрал эшитиш заифлиги мавжуд болаларда клиник-аудиологик хусусиятларни аниқлаш ҳамда беморни юритиш тактикаси ва реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

вақтидан олдин туғилган болаларда туғилиш пайтига келиб эшитиш тизимининг периферик қисми етилмаганлиги, шунингдек кўп сонли патологик омилларнинг бир вақтнинг ўзида таъсир кўрсатиши асосланган;

эшитиш нейропатияси мавжуд болаларда эшитиш функциясининг ажралиб турувчи ўзига хос хусусиятлари эшитиш бўсағаларининг 4 дан 2-даражагача пасайиши ва 10–18 ойлик болаларда товушларга нисбатан хулқ-атвор реакцияларининг яхшиланишидан иборатлиги аниқланган;

марказий асаб тизимининг постгипоксик шикастланиши мавжуд болаларда эшитиш қобилияти бузилишларининг клиник белгилари гипоксиянинг оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланган;

қисқа латент эшитиш потенциаллари таркибий қисмларининг бузилишлари болалар мия фалажи этиологик омилларига боғлиқ эмаслиги аниқланган;

эшитиш нейропатияси, болалар мия фалажи ва марказий асаб тизими   гипоксиясидан кейинги жароҳатланишда дифференциал-ташхис кўрсаткичлар аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Услубий қўлланма асосида болаларда эшитиш қобилияти бузилишини эрта аниқлаш алгоритми ва даволаш тактикаси, шунингдек эшитиш ва нутқий бузилишларга эга болалар учун тузатиш-ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилган ва Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси, 102 ва 106-Қулоғи яхши эшитмайдиган болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 8H-g/42-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар эшитиш қобилияти бузилган болаларда хавфли омилларни аниқлашга йўналтирилган ва болаларда эшитиш қобилияти бузилишини эрта аниқлаш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish