Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўроқов Учқун Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини оширишни такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.Phd/Iqt984.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фаласафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар мустақиллигини оширишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика бюджетига ажратма қилинадиган солиқлар бўйича прогноздан ортиқча тушган қисмини маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириш асосида маҳаллий ҳокимлик идораларининг бюджетга қўшимча даромад туширишдаги манфаатдорлигини ошириш таклиф этилган;
алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатганлик учун акциз солиғи тушумларини аҳоли сонидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетларга тақсимлаш орқали маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини ошириш ва даромадларини барқарорлаштириш асосланган;
маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларини республика бюджетига ўтказиш асосланган;
маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари миқдорини тегишли бюджетлар умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини оширишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
республика бюджетига ажратма қилинадиган солиқлар бўйича прогноздан ортиқча тушган қисмини маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириш асосида маҳаллий ҳокимлик идораларининг бюджетга қўшимча даромад туширишдаги манфаатдорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/04-02-01-32-2258-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2020 йил I ярим йиллигида 210 млрд. сўм маблағ маҳаллий бюджетларга (маҳаллий бюджетлар жами даромадларининг 1,2%) ўтказиб берилишига эришилган;
алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатганлик учун акциз солиғи тушумларини аҳоли сонидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетларга тақсимлаш орқали маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини ошириш ва даромадларини барқарорлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/04-02-01-32-2258-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил январь-август ойларида 1784 млрд. сўм маблағ маҳаллий бюджетларга (маҳаллий бюджетлар умумий даромадларининг 10,4%) ўтказиб берилишига эришилган;
маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларини республика бюджетига ўтказиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 27 декабрдаги 04/1-06-117-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетига ўтказилиши таъминланган;
маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари миқдорини тегишли бюджетлар умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 27 декабрдаги 04/1-06-117-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджетлардан кечиктириб бўлмайдиган ҳамда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish