Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминов Ойбек Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида таянч касбий компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси) таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped1030.
Илмий раҳбар: Ходжабаев Анарбай Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Муҳаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетентли ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларида таянч касбий компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг таянч касбий компетенцияларини шакллантиришда ўқув режасидаги умумкасбий (“Касбий педагогика” ва “Ички ёнув двигателлари назарияси”) фанлар бўйича намунавий ўқув дастурлари буюртмачилар талаблари асосида модуллилик тамойилига кўра такомиллаштирилган;
таянч касбий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти (“Ички ёнув двигателлари назарияси” номли ўқув қўлланма ва ўқув-услубий мажмуа, “ИЁД индикатор ва ёйилган кучлар диаграммасини қуриш” электрон мультимедиа воситаси, “Касбий педагогика” номли дарслик ва электрон ўқув қўлланма) интерфаол метод (Morphological analysis, Modeling method, Case study, Business game, Project method, graphs "Fishbone", SWOT analysis)ларни интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Ички ёнув двигателлари назарияси” ўқув фанидан лаборатория ишларини бажариш жараёни 3D Max ва Maсromedia Flash дастурлари асосида яратилган виртуал лаборатория воситасида, шунингдек “моделлаштириш” ва “лойиҳалаш” методларидан фойдаланиб такомиллаштирилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларида таянч касбий компетенциялар шаклланганлиги даражаларини объектив баҳолашнинг когнитив, қисман изланувчан, фаолиятли-амалий мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида таянч касбий компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларида компетентли ёндашув асосида таянч касбий компетенцияларни шакллантиришнинг аҳамияти ва ўрнини аниқлаш, умумкасбий фанлар модул бирликларидаги техник билимларни компьютер технологиялари асосида интеграциялаш, ихчамлаштириш, тузилмалаштириш орқали бўлажак касб таълими ўқитувчилари таянч касбий компетенцияларининг компонентлари (техник, технологик, ахборот) мазмунини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари ноанъанавий (Morphological analysis, Modeling method, Project method) методлар асосида такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган 5111000 – Касб таълими (Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналари)) таълим йўналишининг малака талаблари, “Касбий педагогика”, “Таълим технологиялари”, “Ички ёнув двигателлари назарияси” умумкасбий фанларининг намунавий дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1121-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчисида таянч касбий компетенцияларни шакллантиришнинг ахборот-методик таъминоти ўқитишнинг самарали дидактик технологиялари (Case study, Business game, graphs "Fishbone", SWOT analysis) ва воситалари (турли даражали тестлар, муаммоли масалалар, виртуал лаборатория ва лаборатория топшириқлари тизими), техник топшириқлар (график, макетлаштириш, технологик, конструкторлик)ни бажаришнинг вариатив усуллари (назарий, амалий, ижодий, вариантларни танлаш, морфологик таҳлил, моделлаштириш, ассисмент) орқали такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Касбий педагогика” номли дарслик, “Ички ёнув двигателлари назарияси” номли ўқув қўлланма ва “Касбий педагогика” номли электрон ўқув қўлланма, “Ички ёнув двигателлари назарияси” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа асосида олинган натижалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №AIF-2/18 “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1121-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот бўлажак касб таълими ўқитувчиларида таянч касбий компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган;
малакавий тайёргарлик сифатларига ДТС ва буюртмачилар томонидан қўйилаётган талаблар компетентли ёндашув асосида такомиллаштирилган таянч касбий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик тузилмаси, модели ва методикаси, услубий таъминоти (компетентли йўналтирилган ишчи дастур, виртуал лаборатория ва мультимедиали электрон қўлланма, қийинлик даражаси турлича бўлган тестлар ва амалий топшириқлар), таянч касбий компетенциялар шаклланганлиги даражаларини объектив баҳолашнинг когнитив, қисман изланувчан, фаолиятли-амалий мезонлари тизими Тошкент давлат техника университети, Термиз давлат университети, Наманган давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Жиззах политехника институтларининг 5111000 – Касб таълими (Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси) таълим йўналишларида жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1121-сон маълумотномаси). Мазкур модель ва уни жорий этишнинг илмий-методик таъминоти касб таълими ўқитувчисини тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish