Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Одилжон Ёқубжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Булутли ҳисоблаш тизимларида фойдаланувчиларни аутентификациялаш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1892.
Илмий раҳбар: Ганиев Салим Каримович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Норматов Шербек Бахтиярович, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади булутли ҳисоблаш тизимларида икки омилли ва криптографик алгоритмларга асосланган фойдаланувчиларни аутентификациялаш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
очиқ калитли алгоритмлар ёрдамида шахсий маълумотларни шифрлаш йўли билан биргина фойдаланишли рухсатларни назоратлаш протоколи такомиллаштирилган;
эллиптик эгри чизиқлар афзалликларини инобатга олган холда булутли ҳисоблаш тизимларида фойдаланувчиларни икки томонлама аутентификациялаш протоколи ишлаб чиқилган;
мобиль булутли ҳисоблаш тизимлари учун «савол-жавоб» механизмига асосланган икки томонлама аутентификация протоколи ишлаб чиқилган;
икки томонлама аутентификациялаш протоколлари асосида биргина фойдаланишли аутентификация тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган булутли ҳисоблаш тизимларида фойдаланувчиларни ҳақиқийлигини текшириш усуллари, алгоритмлари ва дастурий воситалари бўйича олинган натижалар асосида:
эллиптик эгри чизиққа асосланган фойдаланувчиларни аутентификациялаш протоколларнинг дастурий воситаси “UNICON.UZ” ДУК – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг  амалий фаолиятида жорий қилинган (Ахборот технологиялари  ва  коммуникацияларини  ривожлантириш  вазирлигининг 2020  йил 1 декабрдаги 33-8/7322-сон маълумотномаси). Таклиф этилган аутентификация протоколи ҳар иккала томонда ҳисоблашлар вақти бўйича, мавжудларига нисбатан 1,16 марта юқори самарадорликни қайд этган;
ишлаб чиқилган аутентификация усуллари асосида такомиллаштирилган OpenID Connect биргина фойдаланишли аутентификация “COSCOM” МЧЖнинг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш  вазирлигининг 2020  йил 1 декабдагир 33-8/7322-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида OpenID Connect биргина фойдаланишли аутентификация тизими ташкилот ходимлари томонидан юритилаётган кўплаб паролга асосланган тизимни ягона махфий параметр асосида бошқариш ва паролни ёдда сақлаш билан боғлиқ муаммоларни 4 марта камайтириш имконини берган;
мобил қурилмалар имкониятига асосланган аутентификация усулининг дастурий воситаси Давлат Хизматлари Агентлигининг амалий фаолиятида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 33-8/7322-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган аутентификация протоколи SCRAM  протоколига нисбатан ҳисоблашлар сони бўйича 2,5 марта юқори самарадорликни қайд этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish