Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаева Раъно Ботировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик мойларини бойитиш йўли билан янги сифатли ёғ маҳсулотларини яратиш ва уларни синфлаш (Prunus persica var. nectarine ўсимлиги мисолида)», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/K321. 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алижон Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович техника фанлари доктори, профессор., Исақов Мухаммаджон Юнусович кимё фанлар номзоди, дотцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Prunus persica var. nectarine ўсимлигининг мағзидан олинадиган ноанъанавий мой асосида ўсимлик мойларининг янги турларини яратиш, бойитилган ўсимлик мойларини кимёвий таркибига кўра синфлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
намуналар таркибида 50 дан ортиқ терпеноидлар мавжудлиги аниқланган, уларнинг ўзаро ҳамда дунёнинг бошқа минтақаларидаги турдошлари билан тузилиши ва миқдорий нисбати қиёсий асосланган;
намуналар таркибида деярли барча оқсилтузувчи аминокислоталар биосинтезланиши ҳамда бошқа минтақалардаги намуналардан афзаллик томонлари исботланган;
илк бор табиий хомашёдан оқилона фойдаланиш мақсадида мева чиқинди маҳсулоти Prunus persica var. nectarine ўсимлигидан фойдаланиб, янги турдаги инсон саломатлиги учун фойдали бўлган бойитилган истеъмол мойи сифати физик-кимёвий  кўрсатгичлари аниқланган;
шафтоли ёғи таркиби хусусиятларини аниқлаш асосида унинг биологик фаол моддаларини тозаланган дезодорацияланган ўсимлик мойида фойдаланиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги илмий асосланган;
ёғларнинг янги турларини яратишда ўзига хос услубий ёндашув ишлаб чиқилган ва унинг асосида икки ва кўп компонентли янги композициялар яратилган;
илк бор мева чиқинди маҳсулотларидан олинадиган мойлар миқдори янги маҳсулотнинг органолептик ва физик-кимёвий хусусиятларига хамда озуқавий қиймати ва биологик самарадорлигига ижобий таъсири аниқланган;
маҳсулотнинг кимёвий таркиби асосида унга такомиллаштирилган еттита янги ТИФ ТН кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Prunus persica var. nectarine ўсимлигининг мағзидан олинадиган ноанъанавий мой асосида ўсимлик мойларининг янги турларини яратиш, бойитилган ўсимлик мойларини кимёвий таркибига кўра синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича бойитилган кунгабоқар мойининг кимёвий таркиби асосида унга такомиллаштирилган 15121191011; 15121191019;15121191091; 1512 11 910 99  рақамли  товар кодлари ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 1/16-396-сон маълумотномаси). Натижада, товарлар кимёси соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича бойитилган пахта мойининг кимёвий таркиби асосида унга такомиллаштирилган 1512299001; 1512299002; 1512299009 рақамли товар кодлари ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 1/16-397-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ва экспорт бўлаётган ушбу турдаги махсулотларга мос божхона божлари, акциз солиқларини ундириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish