Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Жамшид Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атроф-муҳитга кам таъсир этувчи юқори октан сонли ёқилғи композицияларини физик-кимёвий ва эксплуатацион хоссаларини ўрганиш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/К151.
Илмий раҳбарлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор; Нуруллаев Шавкат Пайзиевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Муталов Шухрат Ахмаджанович, кимё фанлари доктори, профессор; Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: этанол-бензин ва метанол–бензинли ёқилғидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бензиннинг экологик ва эксплуатацион хусусиятларини яхшилайдиган, таркибида кислород ва азот сақловчи юқори октан сонли ёқилғи композицияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобилларда ишлатиладиган бензинларнинг октан сонини оширув-чи компонентлари орасида этил спирти энг юқори даражадаги барқарорлик-ни таъминлаб бериши аниқланган;
риформат-этанол аралашмаларининг фазавий барқарорлигини дастлабки аралашманинг турли миқдорий нисбатларида ароматик углеводородларнинг хилига ва концентрациясига боғлиқлиги исботланган;
нефтни қайта ишлашда олинадиган фракциялар метилацетат, этилендиацетат, гексаметилентетраамин, эфир альдегидли фракциялар ва бошқаларни биринчи маротаба антидетонаторлар воситаси сифатида ишлатилиши асосланган;
таркибида турли антидетонаторлар гуруҳларини ва қўшимчаларининг таъсирини кўрсатиш тамойиллари асосида Ўзбекистондаги маҳаллий кимё саноати ишлаб чиқариш маҳсулотлари асосида кислород ва азот сақловчи юқори самарадор антидетонацион қўшимчаларнинг таркиби яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Атроф-муҳитга кам таъсир этувчи юқори октан сонли ёқилғи композицияларини физик-кимёвий ва эксплуатацион хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори октан сонли ёқилғи олиш учун таркибида азот ва кислород сақловчи турли органик бирикмаларнинг композицияси «Chinoz NQIZ» MChJнинг «2021-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 11 майдаги 28-1-11-01-231-сон маълумотномаси). Натижада, октан сонини ОЧМ бўйича 8–10 бирликга, яъни 68 октан сонидан 80 октан сонигача кўтарилиш имконини берган;
алифатик спиртлар, оддий ва мураккаб эфирлар иштирокида этанол ва метанол бензинли ёқилғи аралашмалар олиш технологияси «Chinoz NQIZ» MChJнинг «2021-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 11 майдаги 28-1-11-01-231-сон маълумотномаси). Натижада, мотор ёқилғисини ёнишида автомобил ички ёнув двигателларидан чиқаётган заҳарли CO ва NOx газларини миқдорини 2–5% (ҳажмий)га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish