Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекбаев Ханполат Арысланбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишни такомиллаштириш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.РhD/Qx480.
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл  экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.12.2019.Qх.75.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Ўктам Хаджимуратович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Кличев Зафар Сафарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини ошириш борасида услублар ишлаб чиқиш ва сут маҳсулдорлигига хос бўлган муҳим белгилари бўйича ҳайвонларни танлаш ва саралашнинг самарали усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишнинг усуллари ва сутни қайта ишлашнинг иқтисодий самарали технологияси  аниқланган;
сутнинг кимёвий таркиби ва қўй сутини қайта ишлаш технологияси аниқланган;
сут маҳсулдорлигининг туғим ёшига, конституционал типларига, яйлов типига, елин тузилишига боғлиқлиги аниқланган;
бошланғич селекцион материаллар асосида қоракўл қўйларининг ёши кесимида сут маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш бўйича усуллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудлари шароитида ҳар-хил рангдаги қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишда қоракўл қўйларининг биологик ҳамда маҳсулдорлик хусусиятларини ўрганиш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турли рангдаги қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишни такомиллаштириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани қоракўлчиликка ихтисослашган «Тоба-хожа» фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02/018-2174 сон, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 23 сентябрдаги 31/32-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Қоракўл» уюшмасининг 2020 йил 30 сентябрдаги 40 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир қоракўл қўйидан 45500-55000 сўм фойда олинган, рентабеллик даражаси ранглар кесимида мос равишда 31,6; 28,4 ва 26,1 фоизни ташкил қилган; 
турли рангдаги қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишни такомиллаштириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани қоракўлчиликка ихтисослашган «Едиге фермер» фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02/018-2174-сон, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 23 сентябрдаги 31/32 сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Қоракўл» уюшмасининг 2020 йил 30 сентябрдаги 40 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир қоракўл қўйидан 45500-55000 сўм фойда олинган, рентабеллик даражаси ранглар кесимида 26,1-31,6 фоизни ташкил этган; 
турли рангдаги қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини ошириш йўллари Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани қоракўлчиликка ихтисослашган «Нуртилек-қораозек» фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 02/018-2174 сон, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 23 сентябрдаги 31/32-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Қоракўл» уюшмасининг 2020 йил 30 сентябрдаги 40- сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир қоракўл қўйидан 45500-55000 сўм фойда олинган, рентабеллик даражаси ранглар кесимида 26,1-31,6 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish