Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафаев Мухиддин Мухамматовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув жараёнида миллий бағрикенгликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3. PhD/P139. 
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори; Кудратуллаева Рухсора Бахтиёровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда миллий бағрикенгликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш, ўрганиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда миллий бағрикенглик намоён бўлиши ва ривожланишининг психологик (“миллий хусусиятлар”, “характер”, “эмоционал иродавий соҳа”, “шахс сифатлари”), ижтимоий (гуруҳнинг “ижтимоий мақоми”, ўзаро биргаликда яшаш, ҳамкорликда фаолият юритиши, инсонлар ўртасидаги мулоқот даражаси) омиллари аниқланган;
шахсда миллий бағрикенглик шаклланишининг комплекс ижтимоий психологик детерминантлари (“этник идентивлик”, “установкалар”, “қадриятлар”, “этник ўзини ўзи баҳолаш”, “этник мақом”, “шахслараро муносабатлардаги доминантлик”, “коммуникатив сифатлар”) тасдиқланган;
шахсда миллий бағрикенгликнинг намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи ички (ёш, жинс, темперамент), ташқи (“ўзини ўзи баҳолаш”, “ўз-ўзини фаоллаштириш”, “эҳтиёжлар иерархияси”, “шахс хулқ-атвор типи”, реал ва идеал “Мен” образи) механизмлари аниқланган; 
шахсда миллий бағрикенглик намоён бўлишида асосий компонентларнинг алоқадорлиги (“этник толерантлик”, “ижтимоий толерантлик”, “баркамоллик”, “хайрихоҳлик” “анъанавий маданият”, “замонавий маданият”,  “динамик маданият”) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобаллашув жараёнида миллий бағрикенгликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахсда миллий бағрикенглик намоён бўлиши ва ривожланишининг психологик (миллий хусусиятлар, характер, эмоционал иродавий соҳа, шахс сифатлари), ижтимоий (гуруҳнинг ижтимоий мақоми, ўзаро биргаликда яшаш, ҳамкорликда фаолият юритиши, инсонлар ўртасидаги мулоқот даражаси) омиллар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Этнопсихология ва дин психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил  11 июндаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларини шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
шахсда миллий бағрикенглик шаклланишининг комплекс ижтимоий психологик детерминантлари (этник идентивлик, установкалар, қадриятлар, этник ўзини ўзи баҳолаш, этник мақом, шахслараро муносабатлардаги доминантлик, коммуникатив сифатлар) тасдиқланганлиги ва эмпирик маълумотлар асосида аниқлаш усуллари Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашда комплекс ижтимоий психологик детерминантларнинг инобатга олиниши каби илмий маълумотлар асосида илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
шахсда миллий бағрикенглик намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи ички (ёш, жинс, темперамент), ташқи (ўзини ўзи баҳолаш, ўз-ўзини фаоллаштириш, эҳтиёжлар иерархияси, шахс хулқ-атвор типи, реал ва идеал “Мен” образи) механизмлари аниқланганлиги билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Шахслараро муносабатлар психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психолог кадрларнинг шахсда миллий бағрикенгликни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган;
шахсда миллий бағрикенгликнинг асосий компонентлари (этник, ижтимоий толерантлик, баркамоллик, анъанавий, замонавий, динамик маданият) эмпирик таҳлиллар билан исботланганлиги ва шахсда миллий бағрикенгликни шакллантириш психотехнологиялари Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психологик тренинг” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасалари ўқувчи-ёшларида миллий бағрикенгликни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича  психологик ишлар кучайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish