Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимджанова Махсума Мажидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахсда инкультурация жараёнининг этнопсихологик хусусиятлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/P159. 
Илмий рахбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Султанова Лилия Зияутдиновна, психология фанлар номзоди, доцент; Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда инкультурация жараёнининг этнопсихологик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба маҳаллий муҳитда инкультурация жараёни кечишининг этнопсихологик хусусиятлари (этнопсихологик стереотиплар, этник идентикликнинг шаклланганлик даражаси, маданий қадриятлар йўналиши) аниқланган;
ўзбек, рус, қозоқ ва корейс миллати вакилларида инкультурация жараёнига таъсир этувчи ўз халқи маданияти, урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари, хулқ-атвор меъёрлари ҳақидаги ижтимоий тасаввурларининг тузилмаси (тасаввурлар ядроси ва периферик зоналарига кирувчи категориялар)  ва тавсифи (ўз халқи урф-одатлари, анъаналари, қадриятларини билиш ва баҳолаш хусусиятлари)  илмий асосланган;
шахсда инкультурация жараёнининг таркибий қисмларидан бўлган этник айнанликни когнитив, эмоционал, хулқ-атвор компонентларининг ёш, жинс ва ўзбек, рус, қозоқ ҳамда корейс миллати вакилларига хос бўлган миллий хусусиятлари аниқланган;
глобаллашув шароитида ёшларни оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан сақлашда инкультурация жараёнининг болалик давридан самарали кечишининг роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шахсда инкультурация жараёнининг этнопсихологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илк маротаба маҳаллий муҳитда инкультурация жараёни кечишининг этнопсихологик хусусиятлари аниқланганлиги Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистон Миллий университети ўқув жараёнида  “Этнопсихология”, “Ижтимоий психология” ва “Оилавий муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 89-03-1459-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур фанлар мазмуни такомиллаштирилган ва ўқитиш сифати оширилган;
ўзбек, рус, қозоқ ва корейс миллати вакилларида инкультурация жараёнига таъсир этувчи ўз халқи маданияти, урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари, хулқ-атвор меъёрлари ҳақидаги ижтимоий тасаввурларининг миллий ва маданий тузилмаси ва ижтимоий-психологик тавсифи илмий асосланганлиги натижалари Тошкент давлат педагогика университетининг 16-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий марказининг “Касб психодиагностикаси ва психокоррекцияси” модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 12 декабрдаги П-М-16-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларда шахсдаги ўз миллий маданиятига нисбатан мавжуд бўлган ижтимоий тасаввурларининг тузилмаси тўғрисидаги илмий билимлар бойитилган;
шахсда инкультурация жараёнининг таркибий қисмларидан бўлган этник айнанликнинг когнитив ва эмоционал компонентларининг ёш, жинс ва ўзбек, рус, қозоқ ва корейс миллати маданиятига хос бўлган миллий хусусиятлари бўйича олинган натижалар Тошкент давлат педагогика университетининг 16-сонли буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази “Касб психологияси” модули мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 12 декабрдаги  П-М-16-сон маълумотномаси). Натижада, бу психолог кадрлар тайёрлаш ўқув курсида таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ёшларни оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан сақлашда инкультурация жараёнини болалик давридан самарали кечишини белгилаб бериши ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетининг 16-сонли буйруғи билан Психология ўқув-илмий марказининг “Шахслараро муносабатлар психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 12 декабрдаги П-М-16-сон маълумотномаси). Натижада, бу соҳа вакиллари учун оммавий маданият таъсиридан сақланиш кўникмаларини шакллантириш ишларининг илмий-методик таъминотини кучайтирилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish