Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Азамжон Мухтаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш раҳбарларда бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ижтимоий-психологик хусусиятлари (ҳарбий ва ҳарбий бўлмаганлар мисолида)” 19.00.03 – Инсон касбий фаолияти (Касб психологияси), (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Psi8. 
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Солихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мавлонов Мамаджан Мустафаевич,  психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган соҳаларда бошқарув фаолиятини олиб бораётган ёш раҳбарларда бошқарув кўникмалари ривожланиши ва шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш раҳбарлар бошқарув кўникмаларида етакчи психологик омил бўлган лидерлик феноменининг қарор қабул қилишни рационаллаштириш лидерлик интеллекти билан ҳамоҳанг ривожланиб бориши аниқланган;
ёш раҳбарларнинг психикаси ва шахси структураси шаклланиши психик жараёнлари таркибининг билиш, иродавий ва эмоционал гуруҳи орқали амалга ошиши аниқланган;
бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ўз-ўзини назорат қилиш, эмоционал соҳанинг барқарорлиги каби ижтимоий-психологик структураси ва унинг изчиллиги тўғрисида ёш раҳбарларда тасаввурларни тизимли шакллантириб бориш самарали эканлиги аниқланган;
ёш раҳбарларда бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ижтимоий-психологик таркиби ва изчиллиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёш раҳбарларда бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёш раҳбарлар бошқарув кўникмаларида етакчи психологик омил бўлган лидерлик феноменининг қарор қабул қилишни рационаллаштириш лидерлик интеллекти билан ҳамоҳанг ривожланиб бориши тўғрисидаги таклифлари Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги    П-М-8-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар амалиётчи психологларнинг бошқарув кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёш раҳбарларнинг психикаси ва шахси структураси шаклланиши психик жараёнлари таркибини билиш, иродавий ва эмоционал гуруҳи орқали амалга оширишда психологик тренингларни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган усуллардан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрлар компонентларини шакллантирувчи сифатлар марказнинг илмий-амалий таъминотини кучайтирган;
бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ўз-ўзини назорат қилиш, эмоционал соҳанинг барқарорлиги каби ижтимоий-психологик структураси ва унинг изчиллиги тўғрисида ёш раҳбарларда тасаввурларни тизимли шакллантириб бориш самарасини аниқлаш усуллари Тошкент давлат Педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8-сон буйруғи билан ташкил этилган “Шахслараро психология” курсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада, соҳа вакилларида кўникма ва малакаларни ривожлантириш бўйича профилактика ишларини ташкил этишнинг намунавий режаси ишлаб чиқилган;
ёш раҳбарларда бошланғич бошқарув кўникмалари шаклланиб боришининг ижтимоий-психологик таркиби ва изчиллиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш механизмларини самарали жорий этишга оид амалий тавсиялардан Тошкент давлат Педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги  П-М-8-сон буйруғи билан ташкил этилган “Касб психологияси” модули мажмуасига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада, бу психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган сифатли психологик тавсифномаларни тузишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish