Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиев Илхомжон Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш)», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1397.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилоят Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигининг компонентлари (ахборот-қидирув, ахборот-аналитик, ахборот-коммуникатив, ахборот-рефлексив, ахборот-технологик, ахборот-функционал, ахборот-касбий) интерактив, синхрон ва асинхрон мультимедиа воситалари  орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш босқичлари (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолият, натижавий-рефлексив) педагогик имкониятлар (таълим ва ривожланишнинг траекторияси, ўқув материаллари банкини яратиш, билиш фаолиятини самарали ташкил этиш) орқали аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функционал модели праксиологик ёндашув орқали такомиллаштирилган;
баҳолаш портфолио технологиялари (диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш) асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш мезонлари (технологик, рефлексив), даражалари (интуитив, норматив, ижодий), кўрсаткичлари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг таълим жараёнида ахборот компетентлигини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
интерактив, синхрон ва асинхрон мультимедиа воситалари  орқали такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигининг компонентлари (ахборот-қидирув, ахборот-аналитик, ахборот-коммуникатив, ахборот-рефлексив, ахборот-технологик, ахборот-функционал, ахборот-касбий)га оид таклиф ва хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 89-03-2212-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлиги ривожланиши аниқланган; 
педагогик имкониятлар (таълим ва ривожланишнинг траекторияси, ўқув материаллари банкини яратиш, билиш фаолиятини самарали ташкил этиш) орқали аниқлаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш босқичлари (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолият, натижавий-рефлексив)га оид таклиф ва хулосалардан “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-141 рақамли гувоҳнома). Натижада, мазкур босқичлар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
праксиологик ёндашув орқали такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функционал моделига оид таклиф ва хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги № 89-03-2212-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
баҳолаш портфолио технологиялари (диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш) асосида аниқлаштирилган бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш мезонлари (технологик, рефлексив), даражалари (интуитив, норматив, ижодий), кўрсаткичларига оид таклиф ва хулосалардан “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи,  359-141 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши” таълим йўналиши талабаларининг ахборот компетентлигининг ўсиш динамикаси ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish