Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси ва унинг Нақшбандия таълимотига таъсири (Ибн ал-Арабий, Муҳаммад Порсо ва Абдураҳмон  Жомий қарашлари асосида)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Fal35.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчехра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзматзода Қодирқул Рўзмат ўғли, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Сайимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ибн Арабий Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг  Нақшбандия таълимотига таъсири ва унинг ҳозирги даврдаги борлиқ ҳақидаги билимлар билан мутаносибилигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн ал-Арабий “Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси”нинг Нақшбандия таълимотига таъсирининг фалсафий, бадиий, тарихий йўналишлари аниқланган ва ҳозирги даврдаги борлиқнинг бирлиги ва хилма хиллиги ғоясига трансформацияси асосланган; 
Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий, Хожа Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳмон Жомий томонидан Ибн ал-Арабийнинг “Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси”даги ирфоний ғояларнинг Нақшбандияда “фалсафий таълимот даражасига кўтарилганлиги”  асосланганлиги  исботланган;
Нақшбандия таълимотидаги “Дил ба ёру даст ба кор” (дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин) ғоясининг  шахслараро диалогни ташкил этиш ва ва шахснинг меҳнат билан камолотга эришиш воситаси эканлиги  очиб берилган;
Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг ирфон фалсафаси, теософия ва Ваҳдат ул-вужудга оид таълимоти Нақшбандия тариқатидаги фалсафий-ирфоний ғояларнинг такомиллашишига хизмат қилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси ва унинг Нақшбандия таълимотига таъсирини тадқиқ этиш асосида: 
Ибн Арабий “Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси”нинг Нақшбандия таълимотига таъсирининг фалсафий, бадиий, тарихий йўналишлари ва ҳозирги даврдаги борлиқнинг бирлиги ва хилма хиллиги ғоясига тарнсформациясига оид  илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий лойиҳа ва амалий экспедицияларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 9 мартидаги 01-07-474-сон далолатномаси). Натижалар экспедиция  иштирокчиларида тасаввуф таълимотининг бош ғояси бўлмиш Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг Нақшбандия тариқатига таъсирининг ҳозирги даврдаги трансформацияси ҳақида билимга эга бўлиш ва улардан лойихаларнинг яхлитлигини таъминлашда фойдаланишга хизмат қилган; 
Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий, Хожа Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳмон Жомий томонидан Ибн ал-Арабийнинг “Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси”даги амалий тариқат даражасидаги ирфоний ғояларнинг Нақшбандия таълимотига “фалсафий таълимот даражасига кўтарилганлиги”,  Нақшбандия таълимотидаги “Дил ба ёру даст ба кор” ғоясининг  шахслараро диалогнинг асосий омили ва шахснинг оламдаги ўрнини аниқлаш воситаси сифатидаги аҳамиятига оид хулосалардан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг “Нақшбандия тариқатининг замонавий талқини” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг 2020 йил 20 ноябрдаги 74-сон маълумотномаси). Натижалар ўқув қўлланманинг Ибн ал-Арабийнинг Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг Нақшбандия таълимотига таъсири мавзусини тайёрлашга, Шарқ алломаларининг фалсафий-ирфоний меросининг аҳамиятини ўрганишга оид илмий тадқиқотлар олиб боришга хизмат қилган;
ислом фалсафий мактабларидаги борлиқнинг бирлиги ғоясининг Нақшбандия таълимоти шаклланишига таъсири хусусидаги тадқиқотда ишлаб чиқилган амалий тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти ва Мири Араб олий мадрасасида тасаввуф фалсафасини, хусусан, Ваҳдат ул-вужуд ғояларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 18 мартидаги 2055-сон далолатномаси). Натижада соҳа мутахассисларида тасаввуф фалсафаси, хусусан, Ваҳдат ул-вужуд ғояларини илмий нуқтаи назардан ўрганиш ва талқин этиш кўникмаларини ҳосил қилишга эришилган;
Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг “ирфон фалсафаси, теософия ва Ваҳдат ул-вужуд” таълимоти Нақшбандия тариқатининг фалсафий-ирфоний ғояларининг такомиллашишига асос эканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Тожик миллий маданий маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда тайёрланган “Шарқ фалсафий мероси” илмий луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Тожик миллий маданий марказининг 2020 йил 12 июлдаги 01-31-сон далолатномаси). Натижалар шоир ва мутафаккир Мавлоно Абдураҳмон Жомий, Ибн ал-Арабий, Нақшбандий таълимоти ғояларидаги уйғунликнинг дунёни билишнинг янги имконияти сифатидаги аҳамиятини англаш, илмий-амалий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish