Алимухамедов Рихситилла Абдурашидовичнинг
докторликдиссертациясиҳимоясиҳақидаэълон
I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қадимги турк-моний адабиёти манбалари»,10.00.10–Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA №0001317/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Fil114.
Илмий маслаҳатчи: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Fil.09.01.
Расмий оппонентлар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор; Зеки Каймаз, филология фанлари доктори, Эге университети профессори (Туркия); Исҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: қадимги турк-моний муҳитида яратилган ёзма ёдгорликларни манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан асослаш, ёзув ва саводхонлик, уларнинг жанр хусусиятлари, тузилиши ва туркий адабиёт тарихида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туркий, жумладан ўзбек адабиётшунослигига «турк-моний адабиёти» тушунчаси ҳамда турк-моний адабиёти улкан бир адабий жараён эканлиги, жанр тизими мукаммал босқичга эришгани исботланган;
турк-моний муҳитида яратилган бадиий адабиёт намуналари биринчи бор монографик планда манбашунослиги ва матншунослиги асосланган;
турк-моний манбаларида қўлланган кўк-турк, уйғур ва туркий тилга мослаштирилган моний ёзуви турларининг танланиши, китобат иши ва саводхонлик даражаси далилланган;
турк-моний адабий манбаларининг туркий адабиёт тарихидаги тутган ўрни ва кейинги давр туркий адабиётига таъсири исботланган;
турк-моний адабиётининг бошқа давр адабиётидан мазмуни, тузилиши ва фарқли жиҳатлари ҳамда кейинги давр адабий жараёнларига қўшган ҳиссаси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қадимги турк-моний адабиёти манбаларининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Ўрта Осиё ёзув маданияти муаммолари ечимлари Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 2014 йил 28 декабрдаги 36/1 И/Ч-сон буйруғига мувофиқ музейнинг «Ўзбекистон ҳудудида V–VIII асрларда давлат тузилмалари» ҳамда «IX–XII асрларда фан ва маданиятнинг юксалиши» номли экспозициялари бўлимларида Ўрта Осиё ҳудудида истеъмолда бўлган ва туркий халқларнинг ёзув маданиятига катта таъсир кўрсатган ёзув турлари ва уларда битилган асарларни ёритиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2016 йил 28 ноябрдаги 3/1255-1424-сон маълумотномаси). Экспозицияда илмий натижанинг қўлланилиши илк ўрта асрларда Ўрта Осиё ҳудудида қўлланган ёзувлар, уларнинг ёзув маданияти ва туркий халқлар турмушида тутган ўрнини кўрсатиш ва аниқ баҳолаш имконини берган;
қадимги туркий давлатларда қўлланган хоқон ва хонларнинг унвонларидаги моний дини билан боғлиқ атамаларнинг қўлланиши ва интерпретацияси Ф1-136 рақамли «Илк ва ўрта асрларда яратилган туркий ҳужжатларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни (дипломатика, сфрагистика, палеография ва матн интерпретацияси масалалари)» (2012–2016) мавзуидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида қадимги туркий ҳужжатларда қўлланган унвонларнинг илдизини, уларнинг англатган маъносини ёритиб бериш имконини берган. Жумладан, қадимдан анъана бўлиб келаётган унвонларнинг тузилиши кейинги даврда яратилган унвонларда ҳам давом эттирилгани ҳамда такомиллаштирилгани материаллар орқали далилланган;
турк-моний муҳитида яратилган бадиий асарлардан олинган натижалар Ф1-139 рақамли «Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлар типологияси» (2012–2016) мавзуидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида қадимги туркий адабиётда турли жанрларнинг, жумладан алқов, тавбанома ва дуо мазмунидаги асарларнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти, уларнинг жанр хусусиятларини исботлаш имконини берган. Жумладан, туркий адабиётда алқов (гимн), тавбанома ва дуо мазмунидаги асарларнинг пайдо бўлишида турк-моний алқовлари, тавбаномалари ва дуоларининг аҳамияти матнлар таҳлилидан олинган мисоллар орқали исботланган;
асарларнинг илмий тавсифи ва таҳлилидан олинган натижалар Ф1-ФА-0-55746 «Марказий Осиё халқлари адабий қўлёзма ёдгорликларини тадқиқ этиш. Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини тўплаш ва уларни илмий тавсифлаб нашрга тайёрлаш» (2012–2016) номли фундаментал лойиҳасида адабий манбаларнинг илмий, текстологик тадқиқи ва илмий нашрларини яратиш бўйича келтирган илмий-назарий қарашларидан лойиҳа доирасида нашр этилган «Тўтинома» типидаги асарларнинг қиёсий-типологик ва текстологик тадқиқи ҳамда «Алишер Навоий. Хамсат ул-мутахаййирин» китобларида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 12 октябрдаги ФТК-03-13/684-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қадимги туркий унвонларда кечган атамаларни ёритиш, туркий адабиётда адабий жанрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини очиб бериш, матнларнинг мазмунини янгича талқин этиш имконини берган.