Sayt test rejimida ishlamoqda

Парпиев Муҳаммаджон Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистонда шахс маънавий маданиятини такомиллаштириш омиллари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданиятшунослик ва маданият фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal259.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Карабаев Усман Хасилович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Садулла Отамуратов, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янгиланаётган Ўзбекистонда шахс маънавий маданиятини такомиллаштириш омилларини илмий-фалсафий нуқтаи назардан очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирлари меросидаги инсон маънавий маданиятини шакллантиришга оид ғояларини замонавий шахснинг авлодлараро ворисийликка таяниш ҳамда миллий қадриятларнинг маъавий камолот омили эканлиги очиб берилган;
шахс маънавий маданияти билим, эътиқод, ижтимоий муҳитнинг мутаносиблигига эришиш шахслараро барқарор муносабатларни таъминлашнинг меъёри эканлиги асосланган;
ёшларнинг виртуал мулоқот маданиятини шакллантиришда коммуникация воситаларидан оқилона фойдаланишга эришиш ахборот технологияларининг салбий (дунёқарашни чеклаши, онгни бошқариш) таъсирини олдини олиш имконияти эканлиги очиб берилган;
исломнинг нурли маърифий ғояларини ёшлар онгига сингдириш, диний маърифат ва ахлоқий қадриятларнинг уйғунлигига эришиш учун таълим муасасаларида диний ва дунёвий билимларни ўргатишнинг усулларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янгиланаётган Ўзбекистонда шахс маънавий маданиятини такомиллаштириш омилларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шарқ мутафаккирлари меросидаги инсон маънавий маданиятини шакллантиришга оид ғояларини замонавий шахснинг авлодлараро ворисийликка таяниш ҳамда миллий қадриятларнинг маъавий камолот омили эканлиги борасидаги назарий хулосаларидан КА-1-004-сонли “Ўзбекистонда модернизация жараёнлари ва ёшларда инновацион онг шаклланишини илмий-амалий тадқиқ этиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1799-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари лойиҳа доирасида нашр этилган “Модернизация жараёнининг фалсафий жиҳатлари” номли ўқув қўлланмада маънавий маданият тушунчаси, функциялари ва хусусиятлари, унда содир бўладиган жараёнлар, миллий қадриятларни маъавий камолот омили эканлигининг илмий-назарий асосларини очиб беришга хизмат қилган;
шахс маънавий маданияти билим, эътиқод, ижтимоий муҳитнинг мутаносиблигига эришиш шахслараро барқарор муносабатларни таъминлашнинг  меъёри эканлиги сифатида асослаб берилган хулоса ва тавсиялардан Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси фаолиятининг “Ёшлар маънавий оламини шакллантириш, таълим тизимининг назарий асослари” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2020 йил 17 мартдаги 09-16/497-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон таълим тизимининг назарий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларда таълим ва тарбия уйғунлигини шакллантиришга хизмат қилган;
ёшларнинг виртуал мулоқот маданиятини шакллантиришда  коммуникация воситаларидан оқилона фойдаланишга эришиш ахборот технологияларининг салбий таъсирини олдини олиш имконияти эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” тўғрисидаги ПФ-6017-сон Фармони мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг 2020 йил 11 мартдаги 02/07-239-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
исломнинг нурли маърифий ғояларини ёшлар онгига сингдириш, диний маърифат ва ахлоқий қадриятларнинг уйғунлигига эришиш учун таълим муасасаларида диний ва дунёвий билимларни ўргатишнинг усулларини такомиллаштириш юзасидан чиқарилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маданият ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш” тўғрисидаги концепциясида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 мартдаги 02/07-239-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг давлат ва нодавлат жамоат ташкилотларида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларида ёшлар дунёқарашида маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш вазифаларини самарали амалга ошириш имкониятини яратди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish