Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Санжар Аширалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глицирризин кислотасининг айрим биологик фаол ҳосилалари синтези ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/K130. 
Илмий раҳбарлари: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Исаев Юсуп Тожимаматович, кимё фанлар номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Исақов Хаятулла, техника фанлар доктори, доцент; Деҳқонов Раҳматилло Султонович, кимё фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи асосида таркибида мочевина ҳосилалари, аминофеноллар, айрим сульфаниламид препаратлар тутувчи супрамолекуляр бирикмалар синтез қилиш, улардан фунгицид, антиоксидант ва биостимулятор хоссасига эга бўлганларини аниқлаш, кимёвий таркиби асосида ҳалқаро код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи билан мочевина, тиомочевина ва уларнинг ҳосилалари ҳамда аминофеноллар асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилинган;
илк бор глицирризин кислотасини норсульфазол, сульфазин, сульфасалазин, сульфаметаксозол билан супрамолекуляр комплекслари синтез қилинган;
синтез қилинган супрамолекуляр комплексларининг биологик фаоллиги буғдойнинг униб чиқишини стимулловчи таъсири, айрим патоген микроорганизмлар кўпайишини тўхтатишида, антиоксидант фаоллигини аниқлаш билан исботланган; 
глицирризин кислотасининг аминогуруҳ тутувчи ҳосилалари кимёвий таркиби асосида синфланган, ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича 2938 90 300 1 халқаро код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи асосида синтез қилинган биологик фаол моддаларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глицирризин кислотасининг аминогуруҳ тутувчи ҳосилалари кимёвий таркиби асосида синфланиб ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича 2938 90 300 1 халқаро код рақами ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 6 январдаги 1/16-006-сон маълумотномаси). Натижада, глицирризин кислотасининг аминогуруҳ тутувчи биологик фаол бирикмаларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган;
глицирризин кислотасини моноаммонийли тузи ва мочевина асосида олинган “АРИҚ” биостимуляторини қўллаш технологияси Андижон вилоятда (2018-2019 йй.) 50 гектар буғдой майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 декабрдаги 05/032-4390-сон маълумотномаси). Натижада, биостимулятор билан ишлов берилган майдонларнинг ҳар гектаридан қўшимча 6–7 ц ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish