Sayt test rejimida ishlamoqda

Исроилов Жамшид Дилшодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мобиль алоқа қурилмаларини идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, толали оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T466.
Илмий раҳбар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлар доктори, доцент; Мирсагдиев Орифжон Алимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мобиль алоқа қурилмаларини идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш алгоритмлари, ахборот тизими, ахборот тизими модулларининг ўзаро алоқаси, таъсирлашиши ва интеграцияланишини ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маълумотлар базасини ташкил этувчи компонентларининг архитектураси ва IMEI-код бўйича идентификациялаш ахборот тизими яратилган;
фойдаланувчиларни блокировка қилувчи ҳамда огоҳлантирувчи IMEI-код бўйича ахборот тизимининг мобиль қурилмаларини идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
IMEI-кодлар ахборот тизимининг модулларини идентификациялаш тизими билан ўзаро алоқаси, таъсирлашиши ва интеграцияланишини ташкил этиш тамойиллари яратилган;
“сервер-дастурий таъминот” комплекси ишончлилигининг информатив кўрсаткичларини ҳисоблашнинг аналитик ифодалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мобиль алоқа қурилмаларини идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
«UNICON.UZ» ДУК томонидан «IMEI маълумотлар базасида қидириш модули», «IMEI ахборот тизимнинг фойдаланувчиларини қайд этиш модули», «IMEI ахборот тизими маълумотлар омборига сўровлар қилиш, қидириш ва қўшиш модули», «Мобил терминалнинг IMEIни ҳисоблаш v1.0» дастурий таъминоти қўйилган функцияларни тўлиқ бажаради ва тўғридан-тўғри вазифа бўйича ишлатилиши мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 33-8/6714-сон маълумотномаси). Натижада, IMEI-код бўйича мобиль қурилмаларни идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлган;
IMEI-кодлар ахборот тизимининг модулларини идентификациялаш тизими билан ўзаро алоқаси, таъсирлашиши ва интеграцияланишини ташкил этиш тамойиллари ҳамда мобиль терминал IMEI- кодининг тўғрилигини ҳисоблаш дастури «FALCON TELECOM EXPERT» МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 33-8/6714-сон маълумотномаси). Натижада, бу ҳисоблашлар вақтини 8-10 баравар қисқартиришга ва тизимнинг ишлаш самарадорлигини 1,1-1,2 бараварга оширишга эришилган;
ишлаб чиқилган IMEI-код бўйича ахборот тизими мобиль қурилмаларини идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш алгоритмлари, IMEI-кодлар ахборот тизимининг модулларини мавжуд IMEI-кодларни идентификациялаш тизими билан ўзаро алоқаси, ўзаро таъсирлашиши ва интеграцияланишини ташкил этиш тамойиллари ҳамда маълумотлар базаси архитектураси «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» ДУКга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 33-8/6714-сон маълумотномаси). Натижада, бу тизимнинг унумдорлигини 10-15 фоизга ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган IMEI-код бўйича мобиль қурилмаларни идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш ахборот тизими ишончлилигининг информатив кўрсаткичларини ҳисоблашнинг аналитик ифодалари «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» ДУКга  ҳамда «Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази»га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 33-8/6714-сон маълумотномаси). Натижада, ишончлилик кўрсаткичларининг ҳисоблаш вақти 15-20 фоизга қисқарган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish