Sayt test rejimida ishlamoqda

Ли Дмитрий Эдуардовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инфо - коммуникацион муҳитини яратиш орқали профессионал таълим ўқитувчисининг акт компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1893.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, Академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инфо–коммуникацион муҳитини яратиш орқали профессионал таълим ўқитувчисининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот коммуникацион технологиялар бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг дифференциал даражаларини (таянч, кенгайтирилган, фаол) аниқлаш орқали инфо-коммуникатив муҳитини жорий этишнинг ташкилий-педагогик шароитлари такомиллаштирилган;
онлайн форматдаги ўқув жараёнида Webinar, IQ CARD  ва ЧАТ-технологиялари ҳамда телеконференция технологиялари имкониятларидан интегратив фойдаланиш орқали инфо–коммуникацион таълим муҳитида профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот коммуникацион технологиялар бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган вариатив ўқув курси мавзулари мазмуни ишлаб чиқилган;
Canva, Pixlr X, Polarr, Xara Photo & Graphic Designer. Photopea, Pixelmator график пакетлари асосида мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиш орқали профессионал таълим ўқитувчиларини ахборот коммуникацион технологиялар бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
инфо–коммуникацион муҳитида касбий ўсиш кўрсаткичлари (инновацион педагогик ресурслар,  тест дастурлари, электрон ресурслар, амалий дастурларни ишлаб чиқиш кўникмалари) ва даражаларини (элементар, кенгайтирилган, профессионал) белгилаш асосида профессионал таълим ўқитувчиларини ахборот коммуникацион технологиялар бўйича компетентлигини комплекс баҳолашга алоқадор индикаторлари (педагог-админстратор, педагог-яратувчи, педагог-тьютор) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инфо-коомуникацион муҳитини яратиш орқали профессионал таълим ўқитувчисининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида: 
онлайн форматдаги ўқув жараёнида Webinar, IQ CARD  ва ЧАТ-технологиялари ҳамда телеконференция технологиялари имкониятларидан интегратив фойдаланишга доир таклифлардан АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30-ноябрдаги 89-03-5001-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилашда ахборот-коммуникацион тайёргарлиги такомиллашувига хизмат қилган;
Canva, Pixlr X, Polarr, Xara Photo & Graphic Designer. Photopea, Pixelmator график пакетлари асосида мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиш орқали профессионал таълим ўқитувчисининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантиришга оид илмий ва методик ишланмаларидан профессионал таълим ўқитувчисининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган вариатив ўқув дастури мавзулари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30-ноябрдаги 89-03-5001-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув курси профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот коммуникатив компетентлигини ошириш методикасини  такомиллаштиришга хизмат қилган;
инфо–коммуникацион муҳитида касбий ўсиш кўрсаткичлари (инновацион педагогик ресурслар,  тест дастурлари, электрон ресурслар, амалий дастурларни ишлаб чиқиш кўникмалари)ни белгилаш асосида профессионал таълим ўқитувчиларининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган “Ахборот-коммуникация муҳити шароитида коллеж ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича махсус ўқув дастури” (DGU 09439 рақамли гувоҳнома), “Принципы и технология создания электронных учебников для профессионального колледжа” методик таъминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30-ноябрдаги 89-03-5001-сон маълумотномаси). Мазкур методик таъминот ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish