Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Нозим Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессионал таълим тизими раҳбар ходимларини бошқарув фаолиятига тайёрлашда коммуникатив компетентликни ривожлантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1894.
Илмий раҳбар: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим тизими раҳбар ходимларини бошқарув фаолиятига тайёрлашда коммуникатив компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаси раҳбар ходимларининг мaлaкaсини ошириш жараёни aндрaгогик вa компетенциявий ёндaшувлaрни қўллаш ҳамда касбий стандарт талабларини (меҳнат харакатлари, зарурий билимлар ва кўникмалар) аниқлаш орқали тaълим муҳитини лойиҳaлaш вa моделлaштириш кaби функциялaр ёрдамида мaзмунан тaкомиллaштирилган; 
компетенциявий ёндашув асосида раҳбар ходимларни бошқарув фаолиятига тайёрлашда коммуникатив компетентликни такомиллаштиришга қаратилган тузилмавий-мантиқий модели (мазмунли, фаолиятли, ташхислаш) компонентлари трансформацион блокларнинг мантиқий узвийлигини (ахборотли, изоҳли, таҳлилий) таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
профессионал таълим, ишлаб чиқариш ва бандликка кўмаклашиш ташкилотлари тармоқ ўзаро ҳамкорлигининг функционал (Axiologist, Integral) вазифаларини аниқлаштириш орқали раҳбар ходимларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси (Projecting, Researching, Case-study, Cluster-Pyramid) визуал дастурлаш тилидан (Visual C++) фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасалари раҳбар ходимлар коммуникатив компетентлигининг ривожланганлик даражаларини (репродуктив, продуктив, креатив) баҳолаш мезонлари касбий стандартда белгиланган умумлаштирилган меҳнат вазифаларини аниқлаштириш (таълим муассасасини бошқариш, ривожлантириш, ресурслардан фойдаланиш) асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Профессионал таълим тизими раҳбар ходимларни бошқарув фаолиятига тайёрлашда коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
профессионал таълим тизими раҳбар ходимларини бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш ҳамда “Раҳбар ходимларда коммуникатив компетентликни шакллантириш кластери” услубий таъминот  асосида олинган натижалар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг ЁА-1-16 “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги раҳбар ҳамда педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича малакавий тайёргарлик даражасини квалиметрик баҳолаш” лойиҳаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №AIF-2/18 “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳаси доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 19-03-4487-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари раҳбар ходимларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш имкониятлари кенгайган;
профессионал таълимда раҳбар ходимлар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг кластерли пирамидасини ташкил этиш, таълим, ишлаб чиқариш ва бандликка кўмаклашиш марказлари ўртасида ўзаро тармоқ  ҳамкорлигини амалга ошириш, веб-сайт, электрон портфолио, методик модель ва “Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашнинг маълумотлар базасини бошқариш тизими” номли ахборий-дастурий ва методик тавсиялар профессионал таълим тизими педагогик фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 19-03-4487-сон маълумотномаси). Мазкур ахборий-дастурий ва методик тавсиялар раҳбар ходимларнинг башқарув фаолиятида уларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасалари раҳбар ходимлари коммуникатив компетентлигининг ривожланганлик даражасини аниқлаш ва “Таълимда менежмент ва маркетинги” малака ошириш модули учун янада долзарб ва оммабоп ўқув-услубий ёрдамни амалга ошириш мақсадида коммуникатив компетентликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, рефлексив, фаолиятли)  ишлаб чиқилган ҳамда малака ошириш жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 19-03-4487-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар малака ошириш курсининг сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish