Камилова Саодат Эргашевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср охири – XXI аср бошлари рус ва ўзбек адабиётида ҳикоя жанри поэтикасининг ривожи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016. Fil 92.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 14.07.2016. Fil.09.01.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори; Ермолин Евгений Анатольевич, педагогика фанлари доктори, профессор (ЯГПУ, Россия); Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср охири – ХХI аср боши рус ва ўзбек адабиётида жанр поэтикасининг мазмун ва шаклий жиҳатларида ҳикоя тараққиётининг яхлит кўринишини асослаш ҳамда ҳикоя феноменини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«муаллиф-ровий-қаҳрамон» учлиги призмасида замонавий рус ва ўзбек ҳикояси поэтикаси тизимга солинганлиги ХХ аср охири – ХХI аср боши ҳикояларини ҳозирги адабий жараёндаги эстетик феномен сифатида эканлиги исботланган;
субъектив-очиқ позиция ҳақиқий воқеликка нисбатан замонавий ўзбек ва рус ҳикоясининг яхлитлигини таъминловчи етакчи принципга айланиб бориши исботланган;
замонавий ҳикояда муаллифлик даъвосининг у ёки бу хусусиятига мувофиқ тарзда «мен»и турлари асосланган;
замонавий ҳикоя жанрининг ўзгариш феномени типологик жиҳатдан аниқланган, шунингдек «муаллиф-ровий-қаҳрамон» учлиги хусусияти ва ҳозирги адабий жараённинг муаммо-мавзуий соҳаси призмасида замонавий ҳикоялар тизимидаги функционал-семантик белги асосида деталь типологияси аниқланган;
замонавий ўзбек ва рус ҳикояси миллий ва умуман дунё адабиёти адабий жараёни ривожи хусусиятлари билан белгиланадиган ўзига хос ҳодиса эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХХ–XXI асрлар рус ва ўзбек адабиётларида ҳикоя жанри поэтикаси тараққиёти таҳлилида ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлари асосида:
ўқувчиларда филологик, эстетик тафаккурни ривожлантиришнинг адабий хусусиятлари ва омиллари, замонавий ўзбек адабиётини тушуниш маданиятини таркиб топтириш механизмлари ва ахборий-дидактик таъминоти ҳамда қиёсий-адабий ёндашув асосида ҳозирги ўзбек адабиётини ўрганишнинг амалий-технологик жиҳатлари лицей ва коллеж талабалари (рус гуруҳлари учун) учун яратилган «Узбекская литература» (№220-3, 2012) дарслигига сингдирилган. Бу эса ижтимоий-гуманитар, эстетик ва маънавий-ахлоқий тарбия турларини ташкил этишнинг қиёсий-адабий ёндашуви орқали бўлажак ўқувчиларни филологик тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
5А120101 – Адабиётшунослик (рус адабиёти) магистратура мутахассислиги Давлат таълим стандарти («O‘zstandart» давлат агентлигида 2014 йил 7 августда O‘zDSt 36.12.12:2014 №4810-сони билан рўйхатга олинган) мазмунига татбиқ этилган. Татбиқ этилган материаллар жанрни адабиётшунослик категорияси, ХХI аср бошларида жанрий диспозиция сифатида аниқлаш; замонавий рус адабиётида янги жанрлар, муаллиф «мен»и турлари мавжудлигини тасдиқлаш; замонавий адабий компаративистиканинг хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандарти («O‘zstandart» давлат агентлигида 2014 йил 10 октябрда O‘zDSt 36.15.50:2014 №5172-сони билан рўйхатга олинган) мазмунига татбиқ этилган. Татбиқ этилган материаллар замонавий асарларни адабий таҳлил қилишга ўргатиш; замонавий ҳикояда жанрлар трансформациясини аниқлаш; замонавий бадиий асарларни қиёсий-типологик таҳлил учун танлаш муаммосини ҳал қилиш; замонавий адабиётда эпик жанрлар тавсифи муаммосини ҳал қилишга ёрдам берган;
адабий метод ва усуллар тизими Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф8-151 – «Адабиёт энциклопедияси» фундаментал лойиҳасида ҳикоя жанрининг назарий тамойилларини ёритиш, шунингдек ҳикоя жанрини миллий адабиётлардаги адабиётшунослик категорияси сифатида таърифлаш қисмларига жорий қилинди (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК-03-13/662-сон далолатномаси). Натижада компаративистик метод замонавий рус ва ўзбек адабиётини жаҳон адабий жараёни тараққиёти контекстида самарали тадқиқ этиш мумкинлигини кўрсатган.