Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқова Марғуба Илхомжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Хитой Халқ Республикаси геосиёсий манфаатлари тизимида оммавий ахборот воситалари”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Siyos36.
Илмий раҳбар: Ходжаев Аблат, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/30.12.2019.Tar/Yu/I/S/24.01. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Илхом Зоирович, сиёсий фанлар доктори; Хайдаров Абдусамад Ахадович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хитойнинг геосиёсий  манфаатларини ҳимоялаш ва илгари суришда қўлланаётган оммавий ахборот воситалари ва улардан қандай фойдаланилаётганини, Хитойнинг геосиёсий потенциалига таъсир этувчи кучлардан ахборот таъсири орқали ҳимояланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жаҳондаги замонавий геосиёсий рақобатда Хитой Халқ Республикаси манфаатлари асосан оммавий ахборот воситалари (Хитойнинг CCTV телеканали), даврий матбуот ва интернет нашрлари орқали ҳимоя қилиш борасида амалий ишлар олиб борилганлиги  илмий асосланган; 
ХХРнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашдаги муаммоларни бартараф этишда онлайн оммавий ахборот воситалари асосий минбар ва муҳокамалар майдони вазифасини бажариши расмий ҳукумат идораларининг веб-саҳифалари мисолида исботланган;
Хитой оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатнинг халқаро имижини шакллантириш асосан хитой маданияти (моддий ва номоддий), санъати орқали амалга оширилаётганлиги ва бу жараёнда “тинчликпарварлик” (“求和”), “бағрикенглик” (“包容”), “инсонпарварлик” (“以人为本) ғоялари кенг тарғиб қилиниши аниқланган;
жаҳон ахборот маконида ХХР ва АҚШ ўртасидаги геосиёсий рақобат йил сайин кучайиб бораётган пайтда  Хитой оммавий ахборот воситалари янада фаоллашаётганлиги, бу жараёнда Пекиннинг техникавий имкониятлари юксалаёганлиги бирламчи манбалар ва даврий нашрлардаги аниқ маълумотлар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хитой Халқ Республикаси геосиёсий манфаатлари тизимида оммавий ахборот воситаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жаҳондаги геосиёсий рақобатда ХХР ўз манфаатларини ахборот таъсири орқали қандай ҳимоя қилаётгани, ўзининг халқаро имижини шакллантириши, иқтисодий манфаатларини олға суришда ОАВни ишга солиш усуллари, ахборот хавфсизлиги, ҳозирги кунда онлайн оммавий ахборот воситаларининг сиёсий фаоллиги ва аҳамияти масалалари бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2018-2019 йилларда ОАВ ходимларининг касбий малакасини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2020 йил 18 августдаги 1/70-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар ОАВ фаолиятини ривожлантириш ҳамда журналистларнинг сиёсий салоҳияти ва малакасини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар самарадорлигининг янада ошишига хизмат қилган; 
онлайн оммавий ахборот воситаларининг сиёсий аҳамияти, ОАВ томонидан интернетда кўтарилган нозик сиёсий ва иқтисодий масалалар юзасидан халққа ўз вақтида, тезкор жавоб бериш, кўчмас мулк нарх-наволарининг қимматлашувига вақтида изоҳ бериш бўйича билдирилган таклифлардан ҳамда Хитойнинг халқаро имижини шакллантириш масалалари бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг веб-сайтида хитой тилидаги саҳифага (http://www.uza.uz/cn) материалларни оммавий ахборот воситалари орқали узатишда шарҳловчи-журналистлар томонидан мунтазам фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2017 йил 30 августдаги 30.08.2017-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар веб-сайт шарҳловчиларининг ахборот тақдим этишдаги фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Хитойнинг халқаро имижини шакллантириш ва хорижга ахборот узатиш тажрибасини ўрганиш орқали олинган натижаларга асосланиб, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хитой аудиториясига мўлжалланган веб-сайтида (http://www.uza.uz/cn) тақдим этилган материаллар асосида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 5120700-JS, 5240100-YU, 5231100-JIXIM таълим йўналиши талабалари учун дарслик яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 205 йил 21 августдаги 303-буйруғи, 303-009 рақамли гувоҳнома). Мазкур дарслик ЖИДУ талабалари Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишга мўлжалланган материалларни хитой тилида тақдим этишни ўрганишлари учун хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish