Sayt test rejimida ishlamoqda

Аскаров Мирзохид Махаммаджон ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:    
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XX аср охири – XXI аср бошларидаги инглиз тилли хорижий тадқиқотларда ўзбек халқининг ўзлигини англаш масалалари” (Вопросы идентичности узбекского народа в зарубежной англоязычной литературе  конца ХХ - начала XXI вв.)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология ва 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот методлари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar366.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019Таr.56.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Искандаров Шерзод Абдиғаниевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ–ХХI аср бошларидаги ўзбек халқининг ўзликни англаш масаласини инглиз тилли хорижий адабиётлар тарихшунослик таҳлилида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
примордиализм, конструктивизм ва инструментализм этнологик назариялари кесишмасида ўзбек халқининг этномаданий ўзлигини англаши очиб берилган;
ўзбекларнинг миллий ўзлигини англашига совет ҳокимиятининг “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” сиёсати эмас, балки маҳаллий зиёлиларнинг миллий давлат ҳақидаги ғоялари асос бўлганлиги этнографик материаллар асосида исботлаб берилган;
инглиз тилида ўзбек халқи этнологиясига доир бажарилган тадқиқотлар ХХ аср 90-йилларида “минтақавий тадқиқотлар” (area studies), XXI аср бошларида “маданий тадқиқотлар” (cultural studies) ва ҳозирда эса “қуваётган этнография” (catch-up ethnography) ёндашувлар тарзида ривожланганлиги асослаб берилган;
Европа ва АҚШдаги илмий марказларда ўзбек этнологиясига оид тадқиқотлар геосиёсий вазиятга қараб ривожланганлиги ва Марказий Осиё илмий-тадқиқот мактаблари шаклланишига асос бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек халқининг ўзлигини англаш масаласини хорижий инглиз тилли маълумотлар асосида тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
ўзбекларнинг миллий ўзлигини англашига совет ҳокимиятининг “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” сиёсати эмас, балки маҳаллий зиёлиларнинг миллий давлат ҳақидаги ғоялари асос бўлганлигига оид маълумотлардан 5120300 – Тарих (Марказий Осиё халқлари тарихи) таълим йўналиши учун мўлжалланган “Марказий Осиё халқлари тарихшунослиги” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 89-03-3765-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи тарихшунослиги масаласини инглиз тилли илмий адабиётлар асосида таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва бойитиш учун асос бўлиб хизмат қилган; 
ўзликни англаш масаласи бўйича хорижий илмий изланувчилар хулосаларининг қиёсий таҳлили, ХХ асрда ўзбекларда мансубликнинг ягона кўриниши мавжудлиги тўғрисидаги фикрлар, кўп гуруҳларга мансублик жиҳати мавжуд бўлганлиги ва айнан шу асосда ягона ўзбек миллати шаклланганлиги, баъзи хорижий тадқиқотчиларнинг қарашларида холисона ёндашув йўқлиги каби хулосалардан 5120300 – Тарих (Марказий Осиё халқлари тарихи) таълим йўналиши учун мўлжалланган “Марказий Осиё халқлари этнологияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 89-03-3765-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ўзбек миллий ўзлигини англаш жараёни ва унинг ривожланиш босқичлари тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган; 
инглиз тилида ўзбек халқи этнологиясига доир бажарилган тадқиқотлар ХХ аср 90-йилларида “минтақавий тадқиқотлар” (area studies), XXI аср бошларида “маданий тадқиқотлар” (cultural studies) ва ҳозирда эса “қуваётган этнография” (catch-up ethnography) ёндашувлар тарзида ривожланишига оид мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ИЖ.318 “Ўзбеклар миллий идентиклигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари” (2018–2019) номли 
лойиҳани  бажаришда  фойдаланилган  (Ўзбекистон   Республикаси  Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги 3/1255-2457-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар ўзбекларда миллий ўзликни англаш масалаларини замонавий хорижий назарий-услубий ёндашувлар, адабиётлар асосида тадқиқ этиш учун манбавий асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish