Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурқулов Бекпўлатнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек бадиий насрининг лингво-услубий шаклланиш асослари», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Fil204.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор, Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор, Хакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек бадиий нутқининг лингво-услубий хусусиятларини бадиий наср материаллари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек бадиий насри ўзбек халқи хаётини, миллий маданиятини, тафаккур тарихини ўзида мужассам этган манба эканлиги тил воситаларининг таҳлили асосида далилланган;
бадиий наср ва шеърий асарларнинг моҳият жиҳатдан умумий хусусиятлари мавжудлиги, луғавий воситаларнинг қўлланилиши, нутқий қурилиши, нутқ қисмларининг бир-бирига нисбатан мосликда тузилиши, вазн ва қофия талабларига кўра фарқланиши таққосланган ҳолда асосланган;
бадиий наср учун муҳим луғавий-норматив қатлам ҳисобланган бадиий сўзлар алоҳида ажратилиб, бу луғавий қатламнинг бадиий нутқдаги вазифалари бадиий наср хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда очиб берилган;
ўзбек бадиий насри луғавий қамровининг кенглиги умумистеъмол сўзлари, бадиий сўзлар, оғзаки нутқ воситалари, синонимлар ва сўз вариантларининг бадиий насрда қўлланилиши асосида очиб берилган;
бадиий насрда тасвирий воситаларнинг кенг қўлланишининг тарихий асослари ўрганилди, муҳим тасвирий воситалар – метафора, сифатлаш ва ўхшатишларнинг бадиий нутқдаги услубий вазифалари белгиланган;
бадиий насрнинг ўзига хос тасвирийликка, образли-таъсирчанликка асосланган алоҳида нутқий кўриниш эканлиги, унинг умумхалқ тили негизида ривожланиб ва бойиб бориши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек бадиий насрининг лингво-услубий шаклланиши тадқиқи натижалари асосида: 
ўзбек бадиий насрининг лингво-услубий жиҳатдан ўрганиш, луғавий воситаларнинг бадиий нутқни шакллантиришда, бадиий нутқнинг адабий тил тизимидаги нутқ кўринишлари билан узвий боғлиқлигини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» (2012-2016) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 7 октябрдаги 3/1225-2150-сон маълумотномаси). Натижада луғавий воситалар ва айрим терминларнинг таҳлилидан фойдаланиш асосида лойиҳа бўйича бажарилган тадқиқотнинг мукаммал бўлишига эришилган; 
бадиий образ яратишда тил воситаларининг ўрни, бадиий нутқда сўзнинг вазифаси ва поэтик имкониятлари ҳақидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г040 «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва таъсир» (2012-2016) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 7 октябрдаги 3/1225-2150-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада ўзбек насрини бошқа халқлар адабиёти билан қиёслаб ўрганиш, хусусан, адабиётнинг  адабий таъсир каби муҳим муаммоларини ёритишда аниқ баҳолаш имкони янада ошган;
бадиий насрнинг умумхалқ тилида мавжуд воситаларни қамраб олиши, сўз ясалиши учун ҳам муҳим манба эканлиги, бадиий нутқдаги янги ясалмалар фаоллашиб, адабий тилга ўтиши ҳақидаги мулоҳазалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги Қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» (2012-2016) номли фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 30 сентябрдаги 17.01/100-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада ясама сўзларнинг тил тизимидаги ўрни масалалари тавсифи мукаммаллашган;
бадиий матнни лингвистик таҳлил қилиш, ёзувчининг тилдан фойдаланиш маҳоратини белгилаш ҳақидаги хулосалардан Озарбайжон Миллий Билимлар академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг «Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари» бўлимида илмий тадқиқот олиб бораётган магистр ва илмий тадқиқотчилар фойдаланмоқда (Озарбайжон Миллий Билимлар академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 2020 йил 25 июндаги 1/4-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнни, ёзувчининг тилдан фойдаланиш маҳоратини таҳлил қилиш ҳақидаги билимларнинг оширилишига эришилмоқда.
Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг кўрсатувлари ва эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда, хусусан, «Тил миллат кўзгуси», «Муносабат» кўрсатувларида тадқиқот натижаларидан фойдаланиб келинмоқда. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 январдаги 01-15/36 рақамли маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда ўзбек тилининг нуфузи, ривожланиш жараёнлари, бадиий асарларни ўқиш орқали тил бойлигига эришиш масалаларини атрофлича ёритиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish